Айсулуу Тинибекова Италияда ўтган халқаро турнирда олтин медаль ютди

603

Айсулуу Тинибекова 16-январда россиялик спортчи Любовь Овчаровани енгиб, Италияда ўтган Matteo Pellicone мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

У бир неча кун аввал Туркиянинг Истамбул шаҳридаги Yasar Dogu чемпионатида ҳам олтин медалга эришган. Мусобақа финалида Тинибекова Озарбайжон спортчиси Татьяна Омельченко билан куч синашган.

Тинибекова Кураш иттифоқи дунёсига берган интервьюсида, ҳозирги асосий мақсади — Токиодоги Олимпиада ўйинларида олтин медаль олиш эканини билдирган.

«Лондондаги ва Рио-де-Жанейродаги аввалги икки олимпиадада ўз хатойим билан медаль ололмай қолдим. Олимпиада медалимгина йўқ. Оддий медаль эмас, олтин медаль олгим келяпти», — деб билдирган спортчи.

2020 ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йилнинг 24-июлида Токиодо бошланади. Мазкур ўйинларга қатнашиш лицензиясини бошқа қирғиз спортчилари ҳам олган: сузувчи  Денис Петрашов, курашчи Атабек Азизбеков ҳамда енгил атлетикачи Юлия Андреева.