Болот Темиров ҳужум қилганларнинг бирини таниди

536

Болот Темиров ўзига ҳужум қилганлардан бирини таниди. Унинг айтишича, ҳужум қилганлардан биринигина таниган, чунки калтаклаётганларнинг бошқаларини юзини кўрмаган.

Бунга қадар Темиров шахсни танишга боришини, чунки суратларни кўриш билангина қўлга олинганларнинг орасида унга ҳужум қилганлар бор-йўқлигини «бир томонлама айта олмаслигини» билдирган.

Темиров кўрсатмада уч киши ҳужум қилганини билдирган, аммо Бишкек ШИИБининг матбуот хизмати «тергов сирига» таяниб, нима учун тўрт гумондор қўлга олинганини очиқлагани йўқ.

Бишкек ШИИБи 14-январда «Фактчек»нинг бош муҳаррири Болот Темировга ҳужумда гумонланган тўрт кишини қўлга олган. Уларнинг бари ШИИБнинг вақтинча ушлаб туриш изоляторига киргизилган.

ШИИБнинг маълумоти бўйича, уларнинг энг каттаси 1992 йили туғилган.

«Ҳозирги вақтда амалга оширилган жиноятнинг барча тафсилотларини аниқлашга йўналтирилган тергов харакатлари олиб борилмоқда. Судгача тергов жараёнида барча тафсилотлар аниқланган кейин гумондор одамларнинг харакатларини қўшимча квалификациялаш масаласи кўрилади», — деб билдиришди ШИИБдан.

«Фактчек»

9-январда номаълум уч киши «Фактчек» нашрининг бош муҳаррири Болот Темировни калтаклаб кетишган. Милиция «Ўғирлик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган, аммо Темиров ўзи ўғирлик бўлмаганини айтмоқда. Унинг айтишича, калтаклаш вақтида қўлидан телефони тушиб қолган, шундан кейин номаълум одамлар қочиб кетгандан кейин, телефонини тополмай қолган.

«Одамлар ўғирлаш учун эрта биланги 9дан тушки 12:30гача кутиб ўтиришмайди. Калтаклаш гапсиз бўлган. “Чўнтакларини қара” ёки “телефонни олдим, қочдик” деган каби буйруқлар бўлмаган. Ёнимда ноутбук бор эди, ҳужум қилганлар уни олишгани йўқ, демак, уларни қимматбаҳо нарсалар қизиқтирмаган», — деб ёзган Темиров.

Factchek.kg — фактларни текшириш устида иш олиб борувчи сайт. Factchek.kgнинг журналистлари фейк аккаунтларни фош қилиб, сиёсатчилар билан арбобларнинг суратларининг ҳақиқий-ҳақиқиймаслигини (масалан, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «Азаттык» ҳамда «Клооп»нинг коррупцияга қарши суриштирувида фигурант бўлган  Хабибулла Абдуқодир билан тушгани эҳтимол бўлган суратини) текшириб, аввалроқ «Клооп»нинг материалида исми тилга олинган бошқа фигурант Райимбек Матраимовни рафиқасининг қимматбаҳо аксессуарлари ҳақида ҳусусий суриштирувини чиқарган.

Уулкан Тургунованинг (Матраимовни хотинининг) «майда-чуйда» чиқимлари ҳақида суриштирув эълон қилингандан кейин нашрнинг сайти DDoS ҳужумига учраган. Factсheck.kg сайтининг суриштирувини яна бир неча йирик қирғиз нашрлари ҳам ўз сайтларида чиқариб, улар ҳам кибер ҳужумга учраган.