Росинбанкни етакчисининг ўринбосари Қирғизистонга 489 млн сом тўлаб бериши керак

Олий суд «Росинбанк»нинг  (ҳозирда  «Керемет банк») етакчисининг собиқ ўринбосари Андрей Гойхманнинг ишига боғлиқ охирги қарорни чиқарди. Унга мамлакатнинг фойдасига 489 млн сом тўлаб бериш мажбурияти юклатилиб, 9 йилга судланди.

Олий суд Гойхманни мулкини конфискациялаш билан 9 йилга кесиб, уни банк тармоғида 3 йилга айрим хизматларни бажариш ҳуқуқидан ажратган шаҳар ва туман судлариннг ҳукмини кучида қолдирди.

Бундан ташқари, юқори инстанциядан Гойхман давлатга тўламай қўган 489 млн сом миқдорида солиқни қайтариб бериши кераклигини хабар қилишди.

«Росинбанк» — «Залкар Банк» акцияларининг 90% Россиянинг «ИСБ Холдинги»га сотиш йўли билан 2013 йили тузилган. Андрей Гойхман банк 2013 йили Қирғизистонда ишлай бошлагандан бери банкни бошқарувчи етакчисининг ўринбосари бўлган. Бу хизматда у 2015 йилга қадар журналистларга изоҳ бериб юрган.

2018 йили финпол жиноий даромадларнинг изини яшириш ҳамда ювиш айби бўйича Гойхманни қўлга олган. Муассаса улар «Росинбанк»да «пулларнинг изини яшириш бўйича схема» топишганини ҳамда унинг ёрдами билан 3 млрд рублдан ортиқ пул ювилганини айтган. Идора уч жиноят ишини қўзғаб, Гойхман ТИЗОга киргизилган.

2019 йили августда «Росинбанк» ОАЖи расмий турда «Керемет Банк» ОАЖи деб ўзгартирилган. Банкни акцияларининг 95% ортиғи Қирғизистоннинг Миллий банкига тегишли.