ҚР ТИВи чет эллик фуқаролар учун янги визаларни очди

629

Қириғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) чет ўлкалик фуқаролар учун визаларнинг янги категорияларини очди. Энди уларни визалик пунктларга ҳамда Қирғизистоннинг чет ўлкалардаги дипмиссияларига мурожаат қилмай туриб интернет орқали расмийлаштириб олиши мумкин.

Визалар 2020 йилнинг 15-январидан бошлаб «Электрон виза» тизими бўйича расмийлаштириб олиш мумкин бўла бошлади.

Муассасадан визаларнинг янги категорияси чет эллик туристлар, Қирғизистоннинг собиқ фуқаролари ҳамда этник қирғизлар учун мумкин эканини хабар қилишди.

«“Тоғ туризми визаси” деган янги виза категориясини алоҳида белгилаб ўтиш керак. У чет эллик туристлар тарафидан кўп марта кириш имконияти билан дарҳол 3 ойга расмийлаштирилади», — деб билдиришди ТИВдан.

Этник қирғизларнинг ва собиқ юртдошларнинг келиши учун визаларнинг 3 категорияси тузилган: «Туугандар виза», «Мекен виза» и «Мейман виза». Визани электрон шаклда расмийлаштириш 2017 йили мумкин бўла бошлаган.

Муассасадан билдирилишича, «мамлакатни рақамлаштиришнинг 2020 йилида» ишни рақамли форматга ўтказиш давом эттирилади. Визани интернет орқали расмийлаштириш димпмиссия вакилларининг виза олувчилар билан тўғридан тўғри алоқасини камайтиришни ҳамда ошкораликни таъминлаш деб ҳисобланади.

Муаллиф: Ажар Бакирова