Ўзбекистонда давлат органлари Хабибулла  Абдуқодирга боғлиқ бозрни текширмоқда

536

«Озодлик» радиоси Ўзбекистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари «Абу Сахий» улгуржи савдо бозорида текширув ўтказаётганини хабар қилди. Бу бозор «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRPнинг контрабанда ҳақида журналистик суриштирувида тилга олинган. Қирғизистон орқали ташилган контрабанда товарларининг бир қисми шу бозорга бориб турган.

Тошкентнинг прокуратураси улгуржи бозорда тергов гуруҳи, шунингдек Ўзбекистон  Финполининг ҳамда Солиқ хизматининг ходимлари ишлаётгани ҳақидаги маълумотни «Озодлик»қа тасдиқлади. Жиноят ишлари қўзғалган.

Журналистлар бозордаги 2014 йилгача савдо айланмаси ҳақида иш бўйича ҳуқуқ тартибот органларига сўроқ берган тадбиркор аёллар билан боғланган. Тадбиркор аёллар улар «Абу Сахий» карго хизмати орқали Дубайдан ҳамда Туркиядан товарларни қандай йўл билан буюртма қилишганига қизиқишганини билдириб, уларнинг контрабандага аралашганини билдиришган.

Абу Сахий ва Абдуқодир

«Абу Сахий» бозори «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRPнинг божхонадаги коррупция ва Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ ноқонуний чиқарилиб кетгани бўйича ҳамкорликдаги журналистик суриштирувида бир неча бор тилга олинган.

Хитойлик тадбиркор ва суриштирувчи журналистларнинг маълумотчиси Айэркен Саймаити бу бозор 90-йилларнинг охиридаёқ Абдуқодирнинг лойиҳаси қатори ишлай бошлаганини айтиб берган.

Абдуқодир унга оз муддат эгалик қилиб, кўп ўтмай Ўзбекистондан чиқиб кетган. У қайтиб келганда ўзининг савдо-транспорт юизнесини ишга ошириб, уни «Абу Сахий» деб атаган. Уни ўша вақтда Тимур Тилляев бошқарган бозорга товарларни етказиш учун очган. Тилляев 2017 йилга қадар бозорнинг эгаси бўлган.

Саймаитининг айтишича, «Абу Сахий» компаниясининг  600 юк ташувчи автомобили турли товарлар билан Хитойнинг Шинжон Уйғур автоном тумани билан Қирғизистоннинг чегараси орқали ўтиб, Тошкентга, ундан нари бошқа ҳудудларга жўнатиб турилган.

Амалдорлар божхона орқали ноқонуний ўтказаётган ҳар бир юк ташувчи автомобил учун олган поранинг қиймати 4,6 минг доллардан 5 минг долларга қадар бўлган. Агар унинг бир ойда 600 юк ташувчи автомобил деган ҳисобини қўллансак, у ҳолда ҳар ойда тушган даромад 3 миллион долларгача етган.

Юкнинг кўп қисми ўзбек чегарасига яқин ердаги Қашқар-қишлоқ қишлоғидаги омборга тушириб турилган. Шундан кейин бўш машиналар «транзит» деган ҳужжатлари билан Ўзбекистонга жўнатилган. Тушурилган юкни Қирғизистонда сотишга ёки Қозоғистон ҳамда Россия каби даромадли бозорларга жўнатишга йўл очилган. Товарларнинг яна бир қисми «Абу Сахий» бозорига қолдирилиб турган.

Мазкур схема ЕОИИ тарафидан кўзда тутилган тўловлардан қутилиш имконини берган.

2018 йили ўзбек ОАВлари Ўзбекистоннинг давлат бюджети 2016-2017 йиллари «Абу Сахий» улгурди бозори даромадидан 53,5 млн доллар олмай қолганини, улар чет ўлкага чиқарилиб кетганини маълум қилишган. Ҳужжатларга кўра, Тилляевдан кейин бозорни Акмаль Хусаинов исмли бир киши бошқариб қолган. Аммо маҳаллий ОАВлар бозорнинг ҳақиқий эгаси — чет эллик инвестор, унинг исми ва ҳусусий мулк шакли ошкор қилинмаяпти деб билдиришган.