Матраимовнинг «Клооп» ходимларининг устидан ариза ёзишига сабаб бўлган лавҳа

650

Ўшдаги Ленин ҳамда Абдиқадиров кўчалари кесилишидаги дрондан олинган лавҳа. 2020 йил, 9-январь.

Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг укаси Руслан Матраимов Ўш шаҳри марказида қаровсиз қолган бинони дрон билан тасвирга олаётган  «Клооп» журналистларининг устидан ариза ёзган.

Милиция бунга дарҳол чора кўриб, сўнги ҳафтада съёмкага алоқадор «Клооп»нинг уч ходими ва таҳририятнинг журналистика мактаби талабасини сўроққа олган.

Шаҳсий ҳаёт дахлсизлиги ҳақидаги 186-моддани бузиш эҳтимоли бўйича судгача текширув бошланган: «Клооп»нинг журналистлари  видеога олган бино Руслан Матраимовни уйининг ёнида бўлиши тасодиф бўлган.

Биз 9-январда Ўшда олган съёмкамиз 186-моддани ҳеч қандай бузмаганига ишонамиз. Айрим кадрларда Руслан Матраимовнинг уйи олисдан ва орқа планда кўринганига қарамай, умумий ҳолда видеодан бу объект ҳақида кўп ҳам маълумот ололмаймиз. Шу каби маълумотни Google Maps сервисининг спутник сурати бериб туради.

Бу  съемка Матраимовлар оиласининг фаолиятига ҳамда ўтган йилнинг ноябрида «Клооп», «Азаттык» радиоси ва OCCRP чиқарган ҳамкорликдаги суриштирувга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлган. У суриштирувда Райимбек Матраимов фигурантларнинг бири.

Журналистик суриштирув чиққандан уч ҳафта ўтгандан кейин Матраимовларнинг оилас «Клооп», «Азаттык» ҳамда 24.kg нашрларини судга берган. Охирги нашр суриштирувни ўзининг сайтига жойлаштирибгина қўйган.