Акмат Алагушев: Милициянинг «Клооп»га нисбатан харакати — ишни имитациялаш

606
Акмат Алагушев

Матннинг асли нусхаси Медиа Полиси Институтининг фейсбук саҳифасида эълон қилинган

Милициянинг «Клооп»ни журналистларига нисбатан аризасини текшириш бўйича харакати иш олиб борилмоқда деган имитациялов ҳамда маъно аҳамияти бўйича, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш бўлиб ҳисобланади. Медиа вакил Акмат Алагушев Ўш ШИИБининг 9-январда қаровсиз қолган бинони тасвирга олишга қатнашган «Клооп»нинг  журналистика мактабининг талабасини сўроққа олгани бўйича шундай изоҳ берди.

«Клооп»нинг ходимлари сўроқда билдиришганидек, улар 9-январда Ленин 308 манзили бўйича қаровсиз қолган бинонин тасвирга олиш учун боришган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу бино ноқонуний қурилган. Журналистлар бу бино бўйича бир неча марта сўровнома жўнатишган — бу ҳужжатлар милицияга берилган. Бундан ташқари, журналистлар бу маълумотларни терговда тасдиқлаб бериш учун терговчига телефондаги видеони кўрсатишган.

«[Журналистика] мактабининг талабасидан ошкор қилмаслик бўйича тилхат олишнинг нима зарурати бор эди? Чунки иш маҳфий эмас ва тергов сирларини ўз ичига олмайди», — дея савол ташлайди адвокат.

«Улар тилхатни терговнинг сирини сақлаш учун олишмагани аниқ, чунки ҳозирда улар текширувгина ўтказишмоқда ва ҳозирча иш очилиб-очилмаслиги ноаниқ. Агар жиноятнинг йўқлиши боис судгача тергов тўхтатилиб қолсачи? Биз аввал таъкидлаб ўтгандек шундай бўлади шекилли, чунки уларнинг шахсий ҳаётини эълон қилиш бўлмаган. ЖҚУРга рўйхатга олиш босқичида қайси фош қилмаслик  [тилхат] ҳақида гап бўлиши мумкин?» — дейди у.

«Иккинчиси— улар энди “нима учун”  юзлаштиришмоқчи? Улар қаровсиз қолган уйни тасвирга олишаётганини бошидан яна кўрсатиш учунми? Милициянинг харакати иш олиб борилмоқда деган имитацияни пайдо қилишдек кўринади ва маъно-аҳамияти бўйича, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш билан фойдаланиш бўлиб ҳисобланади», — дея хулосалади Алагушев.