Ўш ШИИБи 9-январда қаровсиз қолган бинонинг съёмкасида юрган «Клооп»нинг журналистика мактабининг талабасини сўроққа олди. Сўроқ бир соат давом этиб, тергов ундан сўроқнинг тафсилотларини ошкор қилмаслик бўйича тилхат олган.
Адвокат «Клооп»га милиция энди сўроқ берганларни юзлаштиришни истаётганини билдирди.
Ўш милицияси таҳририят ходимларининг бир неча кун сўроққа олган: 10-январда ҳайдовчи билан журналистдан, 11-январда оператордан, 14-январда нашрнинг собиқ ходимидан ҳамда 15-январь куни эрта билан талаба тергов қилинган.
«Клооп»нинг таҳририяти Ўш ШИИБидан съёмка қилган жамоанинг видеосини олишга сўровнома олди.
Матраимовнинг норозиликлари
9-январда «Клооп»нинг иасвирга олиш гуруҳи Ўшдаги қаровсиз қолган бинони тасвирга олишган. Дастлабки маълумотлар бўйича бино ноқонуний қурилган.
Видео олишга уларга номаълум одам тўсқинлик қилиб, тасвирга нима олинганини кўрсатишни талаб қилиб, ўзи ҳам журналистларни видеога ола бошлаган. Кейинчалик у одам тасвирга олган видеони ижтимоий тармоқларга фейк аккаунтлар тарқатиб юбориб, «Клооп»ни ҳамда «Азаттык»ни танқид қилувчи билдирув тарқатишди. Айни фейклар бунга қадар антикоррупция суриштирувни танқид қилиб, Райимбек Матраимовни ҳамда унинг оиласини қўллаб чиқишган.
10-январда «Клооп»нинг ҳайдовчисини сўроққа олиб кетишгандан кейин Руслан Матраимов ариза ёзганини билган. Матраимов съёмка унинг ҳавфсизлигига путур етказиб, уни шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузди деб билдирган. Аммо съёмка ўтказилган ер Матраимовлар уйидан олис бўлган. Матраимовнинг вакили бўлган нотаниш одам «Клооп»нинг видео жамоасини пайқаб, уларнинг ёнига келиш учун анча харакат қилиши керак бўлган: қаровсиз қолган бино Матраимовнинг уйидан юзлаган метр олис жойлашган.
Редакциянинг уч ходимини сўроққа олиб битгандан кейин милиция шахсий ҳаётнинг дахслсизлигини бузиш бўйича моддаси билан судгача тергов ишини бошлаган. Тергов шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги бузилгани исботланмай туриб бошланган.
Матраимовлар ва ОАВЛарни судга бериш
Руслан Матраимов — Матраимовларга тегишли бўлган «Исмаил ата» хайрия фондини бошқаради. Мазкур фонд ва Искендер Матраимов, Райимбек Матраимов ҳамда уларнинг рафиқалари «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларини судга беришган. Кейинги суд йиғини 20-январда ўтади.
Матраимовларнинг оиласи журналист Али Токтакунов ҳамда юқорида тилга олинган нашрлардан умумий қиймати 60 млн сомни тузган бадал талаб қилмоқда.
Матраимовлар божхонадаги коррупция ҳамда контрабанда бўйича журналистик суриштирув учун ОАВларни судга берган. Бироқ «Азаттык» билан «Клооп» суриштирувнинг устида ишлаган бўлса, 24.kg нашри ундаги айрим фактларни шунчаки ўзининг сайтида эълон қилган эди.
Матраимовлар суриштирувдаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди деб айтишмоқда, уларни адвокатларининг айтишича, сиёсатчи билан божхона етакчисининг собиқ ўринбосарига маънавий зарар етказилган.
Журналистик суриштирувда контрабанда ва коррупциянинг кўлами ҳақида маълумотчининг интервьюси, очиқ маълумотлар ва ҳужжатлар, шунингдек Матраимовлар оиласи билан контрабанданинг бошчиси Хабибула Абдуқодирнинг алоқаси бор бўлгани кўрсатилган.
Матраимовларнинг даъвоси бўйича биринчи бўлиб ўтган судда улар суриштирувдаги 15 фактини ёйишни тақиқлашни ва бу материалларнинг устида ишлаган суриштирувчи журналистларнинг исмларини ошкор қилишни талаб қилишган. Суд уларнинг бу талабини рад қилган.