«Азия Ньюс» газетасининг бош муҳаррири сўроққа чақирилди

613

«Азия Ньюс» нашрининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаев Ҳарбий прокуратурага терговга чақирилди.

Журналист Динар Турдугулова хабар қилишича, Сартбаевни вице-премьер-министр Жениш Разаков ҳақидаги материалга боғлиқ терговга олишмоқда. Турдугулова ўзи ҳам айни иш бўйича сўроққа чақирилганини қўшимча қилди.

«Уч соатдан бери Сартбаевдан нимани сўрашаётгани қизиқ? Мени ҳам сўроққа чақириб, “Сизларга ўтган йили Жениш Разаков ҳақида маълумотлар келган экан. Бизга беш дақиқага кириб кетинг” деб айтишди. Балки қамаб қўйишадими деб қўрқяпман...», — деб хабар қилди у.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан Сартбаев қайси масала бўйича сўроққа чақирилганини аниқлашларини «Клооп»га билдиришди.

2019 йилнинг август ойида Разаков ўзининг Тожикистон разведкаси билан эҳтимолий алоқаси ҳақидаги материали учун «Азия Ньюс» газетасинин судга берган. Разаков нашрдан 10 млн сом бадал талаб қилган.

Бундан ташқари, у депутатларни парламент трибунасидан Разаковнинг Тожикистон махсус кучларига алоқаси ҳақида билдиришгани учун судга бермоқчи бўлган.

Ўтган йилнинг апрель ойида МХДҚ ва ҳукумат Разаковнинг Тожикистон махсус хизматига боғлиқлигини инкор қилган. Бундай гаплар Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларидаги жанжалдан кейин тарқаб кетган. Ўшандаги сўзлашувлар вақтида Разаков қирғиз делегациясига бош бўлиб борган.