Бишкекда қирғиз-тожик чегара можароси сабаб қўлга олинганларни қўллов митинги ўтди

701

Бугун соат 10:00да Жогорку Кенеш олдида митинг бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари чегара ёнидаги жанжал сабаб қўлга олинган баткенликларни қўллаб чиқишган.  Митингчилар орасида Бишкнинг ҳам, Баткеннинг Кўк-Тош қишлиғи турғунлари ҳам бор бўлган. Чегарадаги можаро охирги марта айнан шу Кўк-Тош қишлоғида чиққан.

Баткенликлар қўлга олинган Кўк-Тошнинг турғунларини бўшатишини ва  «ўз уйлари ҳамда туғилган ерини ҳимоя қилган» маҳаллий аҳолига қарши босимларни тўхтатишни талаб қилишмоқда.

Такшилий қўмита аъзоларининг бири Асхат Осмонов митингчилар Баткен вилоятига «администрация бу вазиятни назоратга ола билиши учун махсус юқори генерал губернаторлиу мақомини» беришни ҳам талаб қилишаётганини билдирди.

«Ҳукуматнинг ва бош қўмондоннинг асосий мақсади — бу мамлакат яхлитлигини сақлаш, бу ҳар бир амалдорнинг вазифаси. [...] Ҳозир Оқ уйдагилар сиёсий эрк кўрсатиши кера, шу сабабдан тўпландик бу ерга, ҳукуматимиздан талаб қилиб, уларни қатъиятла бўлиб, сўзлашувларнинг тенг салмоқли ўтказишларига ундаш учун», — деди у.

Акцияда ҳукуматнинг вилоятдаги мухтор вакили Акрам Мадумаровни ҳамда вице-премьер-министр Жениш Разаковни истеъфога чиқариш талаблари айтилди.

«Жениш Разаковга ишонч йўқ. У истеъфога кетиши керак», — деган талабни қўйишди митингга чиққан баткенликлар.

Чегарадаги можаро

Кўк-Тош қишлоғидаги жанжал 9-январда бошланган. Ҳуқуқ тартибот органларининг тўқнашувларни тўхтатиш харакатларига қарамай, низо 12-январгача давом этган. Ўша куни Қирғизистоннинг Кўк-Тош қишлоғининг турғунлари билан Тожикистоннинг Исфара шаҳри яшовчилари тортишиб кетишган.

Фикр келишмовчилиги тош оирғитишга айланиб, қирғизистонликни машинасининг ойнаги синдирилиб, яна бир Қирғизистон фуқаросининг бошига тош теккан. Бундан ташқари, бир тожикистонликнинг машинасига тош ирғитилган.

Бу воқеалардан кейин милиция Кўк-Тошнинг тўрт турғунини қўлга олган. Бунга уларнинг ҳамқишлоқлари норози бўлиб Ўш — Баткен — Исфана йўлини тўсиб, қўлга олинганларни бўшатишни талаб қилишган. Ўша куниёқ ҳукумат турғунларни йўлни очишга кўндирган.

Баткен вилоят ИИБи ушланганларнинг устидан «қурол-яроқни ноқонуний сақлаш» ҳамда «оммавий тартибсизлик» моддалари бўйича судгача тергов ишлари бошланганини хабар қилишди. Қўлга олинганлар бир ойга вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилган.