Болот Темировга ҳужум. Милиция жиноятга гумондор тўрт кишини қўлга олди

480

Бишкек ШИИБи «Фактчек» нашрининг бош муҳаррири Болот Темировга ҳужумга гумонланган тўрт кишини қўлга олди. Улардан бири ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Қўлга олинганлар «ўғирликда» гумонланмоқда, бироқ уларга соғлиққа зарар етказиш бўйича айб қўйилиб-қўйилмаслиги номаълум. ШИИБнинг маълумоти бўйича уларнинг энг каттаси 1993 йили туғилган.

«Ҳозирги вақтда амалга оширилган жиноятнинг барча вазиятларини аниқлашга йўналтирилган тергов харакатлари олиб борилмоқда. Судгача тергов ишининг асносида барча вазиятлар аниқлангандан кейин гумондор одамларнинг харакатларини қўшимча квалификациялаш масаласи кўриб чиқилади», — деб билдиришди ШИИБдан.

«Ўғрилик бўлмаган»

9-январда номаълум уч киши «Фактчек» нашрининг бош муҳаррири Болот Темировни калтаклаб кетишган. Милиция «Ўғирлик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган, аммо Темиров ўзи ўғирлик бўлмаганини айтмоқда. Унинг айтишича, калтакланиш вақтида қўлидан телефони тушиб қолган, шундан кейин номаълум одамар қочиб кетгандан кейин, телефонини тополмай қолган.

«Одамлар ўғирлаш учун эрталабки 9дан 12:30гача кутиб ўтиришмайди. Калтаклаш пайтида “Чўнтакларини қара” ёки “телефонни олдим, қочдик” деган каби буйруқлар бўлмаган. Ёнимда ноутбук бор эди, аммо ҳужум қилганлар уни олишмаган, демак уларни қимматбаҳо нарсалар қизиқтирмаган», — деб ёзган Темиров.

Муаллиф: Ажар Бакирова