Ўш шаҳар спорт комитетининг етакчиси Килич Саркарбаев 27-декабрда «Йилнинг энг яхши ёш етакчиси» номини олди. Мукофотни мэр Таалайбек Сарибашов ҳамда шаҳар кенгашининг етакчиси Жапар Ормонов топширди.
Мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров Саркарбаев ижтимоий тармоқлардаги овоз беришда энг кўп овоз олгани учун ном топширилганини «Азаттык» радиосига маълум қилди.
Тадбир мэриянинг қошидаги Ёшлар комитети уюштирган янги йил кечаси давомида ўтди. Кечага 500га яқин киши чақирилиб, маҳаллий бюджетнинг ҳисобидан сарфланди.
Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ОАВлар Ўш мэриясининг амалдори Килич Саркарбаев 22-сентябрда спортчи Тологон Рахманберди ўғлини фикр келишмовчилиги сабаб тўпонча билан отиб юборганини билдиришган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. Мазкур факт «Соғлиққа зарар етказиш» моддаси билан расмийлаштирилиб судгача терговга олинган.
Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, оёқ сонига ўқ теккани аниқланган. Кейинчалик Рахманберди ўғли Саркарбаев билан ака-укадек алоқада эканини айтиб, тўпонча билан ўзини ўзи отиб олганини билдирган. Кейинчалик Саркарбаев ўзи ҳам спортчини отмаганини айтиб, уни қоралаш харакати бўлаётганини хабар қилган. ИИВ спортчи қандай қилиб ярадор бўлгани тайинланган экспертизанинг натижаси билан билинади деб жавоб берган.
Саркарбаев Ўш мэриянинг қошидаги шаҳар спорт комитетини 2015 йилдан бошлаб бошқариб келади. Давлат хизматига келгунга қадар курашнинг аралаш тури билан шуғулланиб, юқори ўринларни эгаллаб келган.