«Матраимов кабилар юзлаб бор». Президент божхонадаги коррупция ҳақида

422

Божхонадаги коррупция ва журналистларнинг суриштируви бўйича саволга жавоб бераётиб президент Сооронбай Жээнбеков «божхонадаги коррупционерлар биридан бири ошади», бироқ биргина Райимбек Матраимовни «коррупциянинг рамзий» қилиб қўйишганини айтди. 

«Буни мен ошкора айтяпман [коррупцияни]. Божхона хизмати биз мустақил давлат бўлгандан бошлаб, 1990-йиллардан бошлаб бу жой коррупционерлар уясига айланди. Райим Матраимов– коррупционер дейсиз. 90-йиллардан бошлаб Божхонада бу каби Райимлар юзлаб бўлган. Сиз оддий божхоначини кўрганмисиз? Уларнинг ҳаммаси бир-биридан бой», — деди президент.

Аммо шундай бўлса ҳам президент бошқачароқ шаклда одатдагидек факт сўради — у журналистлар билан фаолларга МХДҚга келиб, барча билганларини айтиб беришни таклиф қилиб, журналистларнинг материалларига ҳуқуқий баҳо бериш кераклигини айтди. Лекин аввалроқ суриштирувчи журналистлар МХДҚга барча ҳужжатларнинг нусхаларини, жумладан аудио ва видео материалларни ўтказиб беришган. 

«Аммо журналистнинг баёноти билан бир инсонни қамоққа ташлаш керак эмас, ахир 37-йил эмаску», — деди Жээнбеков. Давлат раҳбари Матраимовни қамашга ҳозирча асос йўқ деб ҳисоблайди, лекин МХДҚ журналистларнинг материаллари бўйича тергов олиб бормоқда.

Ҳукумат бунга қадар ҳам «Клооп»нинг бошқа суриштируви ҳақида шу каби нарсаларни айтган. Сооронбай Жээнбеков енгиб чиққан президентлик сайловидан кейин ҳукумат муассаса қирғизистонликларнинг маълумотларини ўз ичига олган Самара сайти ҳақида материаллар бўйича суриштирув ўтказилишини айтган  — аммо натижада, МХДҚ бу фактлар бўйича ҳеч қандай тергов ўтказмаган бўлиб чиққан.