«Самарагейт»: Бир йилдан кейин МҲДҚ сайт бўйича ўз тадқиқотини ўтказмаганини тан олди

685
Иллюстрация: Алина Печенкина Kloop.kg учун

Махсус хизмат «Самара» сайти бўйича ўз тадқиқотини ўтказмаганини расман билдирди. МҲДҚ бир давомида текширув ўтказаётганини ва унинг хулосаларини яқин орада журналистларга ўтказиб беришига ишонтирган.

«Самара» — бу 2017 йилдаги президент сайлови вақтида сайловчиларни рўйхатга олган ҳусусий тизим. У Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) ҳукумат серверида жойлашган.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) матбуот котиби Рахат Сулайманов махсус хизмат «Давлат рўйхатга олиш хизматининг ишини такрорламаслик учун» ҳеч қачон ўз тадқиқотини ўтказмаганини «Клооп»га билдирди.

Унинг айтишича, МХДК Давлат рўйхатга олиш хизматининг  ички тадқиқотини текшириб, у «адолатли» ўткарилган деб қарор қилган.

ДРХ «Клооп»нинг «Самара» бўйича мақоласи чиқиши билан дарҳол ўз тадқиқотини ўтказган. Унинг натижасида муассаса «ўз серверининг ишида қандайдир бир ташқи таъсирнинг изини топганини» билдирган.

«Биз барча материалларни текширганмиз. ДРХ текширувни холис ўтказгани аниқланган. Шу сабабдан биз [ўз] тадқиқимизни ўтказмаганмиз», — деди Сулайманов.

МХДКнинг «Самара» бўйича текшируви ҳақида биринчи марта 2017 йили ноябрда Алмазбек Атамбаевни Қирғизистоннинг президенти қатори охирги матбуот анжуманида маълум бўлган.

Ўша вақтда махсус хизмат «Клооп»га берган интервьюсида Атамбаевнинг сўзлари бўйича текширув ўтказилаётганини тасдиқлаб, 2017 йили декабрнинг ўртасида эса «Клооп»нинг асосчиларидан бири ҳамда тадқиқотнинг ҳаммуаллифи Ринат Тухватшинни тадқиқот бўйича МХДКга гувоҳ сифатида чақиришган.

Шундан кейин МХДК 2018 йилнинг ноябрига қадар журналистларнинг текширув қачон натижаланади деган саволларига у яна давом этмоқда деб жавоб бериб келган.

«Клооп»нинг таҳририяти «Самара» бўйича тадқиқотини 2017 йили 26-октябрда, Сооронбай Жээнбеков ғалаба қилган президентлик сайловидан кейин икки ҳафтага етмаган муддатда эълон қилган.

Текширув давомида журналистлар сайловга қадар бир ойнинг орасида samara.kg сайти ДРХнинг ҳукумат серверида жойлашиб, сайловчиларнинг шахсий маълумотларини ўз ичига олганини исботлашган: ИНН, Исм-шарифи ҳамда паспортларнинг рақамлари.

Буни «Самара»ни доменининг тузатишлари тарихи тасдиқлайди,  «интернет афсонаси» Пол Викси эса кейинчалик сайтни ДРХнинг серверида жойлашгани «шубҳасиз» эканини айтган.