Баткен прокурорининг ўлими: Гумондорнинг айби исботлангани айтилди

597

Бош прокуратура ва ИИМнинг вакиллари амалдор Мелис Каликовнинг Баткен областининг прокурори Анарбай Мамажакипов ўлимига алоқаси бўлганини тасдиқлаган «инкон қилинмас» исботлар мавжудлигини билдиришди.

Бош прокуратуранинг вакили Замир Бейшекеев гумонланаётган Мелис Каликов қўлга олингандан кейин айбини бўйнига олган кўрсатма берганини 29-ноябрда билдирди.

Унинг айтишича, Каликов ва Мамажакипов овчиликдан келаётиб уришиб кетишган ва жанжал муштлашувга айланиб, Каликов ов қуролини фойдаланган.

«Улар муштлашаётган вақтда Мамажакиповнинг бошига ўқ теккан. Каликов чўчиб кетганликдан тамаки чекаётиб қўққисдан курткасининг куйдириб олиб, ундан кейин ёнаётган курткасини Мамажакипов тарафга ирғитиб, унинг танаси ёна бошлаган. Ўша вақтда у жуда қаттиқ маст бўлган эди», — деб айтиб берди Бейшекеев.

Шунингдек Бейшекеев МХДК милиционерлар тарафидан Каликов қийноққа олингани ҳақида ариза бўйича текширув ўтказаётганини билдирди. Ундан ташқари, прокуратуранинг ходими Каликовни қўлга олиш вақтида баданида ўлдирилган киши билан муштлашгандан кейин қолган бир неча тиртиқлар ва кўк доғлар бўлганини қўшимча қилди.

ИИМнинг тергов хизмати етакчисининг ўринбосари Нурлан Утемиров хабар қилишича, терговда Каликовни прокурорнинг ўлимига алоқаси бор эканини тасдиқлаган «рад қилинмас» исботлар бор.

Мамажакиповнинг ўлимидан кейин марҳум ҳамда гумондор билан бирга овга боришган Баткен прокуратурасининг олти ходими эгаллаган лавозимидан туширилган.

«Овчиликка чиқишда ҳамжа назорат остидаги органнинг хизмат кишиси билан спиртли ичимликларни ичишда кузатилган прокурор ходимининг этикаларини жиддий бузиш учун, овчиликнинг қоидалари ва низмоларини, қуролни сақлаш ҳамда қўлланиш қоидаларини бузиш учун, бундан ташқари, Каликов маст аҳволида автотраснпорт бошқарувига ўтирганлиги учун», — деб тушунтирди Бейшекеев.

Тергов жараёнини бош прокурор  Откурбек Жамшитов шахсий назоратига олди.

Баткен областининг 43 ёшдаги прокурори Анарбай Мамажакиповнинг жасади 18-ноябрда Тўрт-Кўл сув омборининг ёнида топилган. Уни ўлдиришда гумонланиб Баткен областининг Капитал қурилиш бошқармасининг етакчиси Мелис Каликов қамоққа олинган. Амалдорнинг машинасида қон топилган.

Шубҳалининг опаси Дариха Каликова билдиришича, Мамажакиповнинг ўлимига Баткен прокуратураси ходимларининг ҳам алоқаси бор. Унинг айтишича, айбнинг барини унга юклашни исташмоқда. Бундан ташқари, Каликов президентга, парламент спикерига ҳамда омбудсменга очиқ ва холис тергов ўтказиб бериш бўйича мурожаат йўллаган.