Собиқ президент Алмазбек Атамбаев аввалроқ криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишига боғлиқ судга қатнашишдан бош тортгани учун Биринчи май туман суди суд йиғинини МХДҚнинг биносига белгилаб, кабинетда ўтказди.
Атамбаев бари бир ҳам процессга қатнашишдан бош тортиб, ўрнидан туриб кабинетдан чиқиб кетди — судья танаффус эълон қилишга мажбур бўлди.
Бу воқеани Атамбаевнинг адвокати шундай баён қилиб берди:
«Тинглов кабинетда бўлиб ўтган — унинг майдони 15 квадрат метр. Процессинг барча иштирокчилари — 18 киши прокурор ҳамда судья Эмилбек Кайипов билан юзма-юз ўтиришди. Санитария, тиббий ва ҳуқуқ меъёрларидан бири ҳам сақланмаган. Адвокатлар суд йиғинини Алмазбек Атамбаевсиз ўтказиш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилишган, аммо бизга бундан ҳам бош тортишди. Натижада собиқ президент йиғиндан чиқиб кетиб қолди, судья танаффус эълон қилди».
Слесарёвнинг айтишича, Алмазбек Атамбаев саволларга жавоб бермай, умуман йиғин иштирокчиларига реакция қилмаяпти.
Собиқ президентни ҳимоя қилиш томони жазо процессуал кодекси жиноят ишлари кўчма суд йиғинларида кўриш кўзда тутилмайди деб таъкидлаган.
Слесарёв таъкидлагандек, МХДҚнинг биносида «процессни аудио ва видео ёзув йўқ, суд мажлисини ўтказиш учун жиҳозланган зал йўқ, унинг ичида мобил телефон ҳамда компьютер қўлланиш тақиқланган». Унинг айтишича, Атамбаев адвокатлар ўз вазифаларини тўлақонли бажаролмай, ОАВлар эса процессни ёрита олмай қолади деб хавотирланган.
Батукаевдин иши
Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019 йилнинг баҳор ойларида қайта тергов қила бошлаган. Криминал авторитет лейкоз бўйича маълуомтнома асосида бўшатилган. Шундан кейин тиббий ҳужжат сохта экани маълум бўлган.
Батукаевнинг ишини тергов Атамбаевни собиқ президентлиқ мақомидан, дахлсизликдан ва бошқа имтиёзлардан ажратиш сабабларидан бири бўлган.
Мазкур иш бўйича бошқа амалдорлар ҳам фигурант сифатида ўтишмоқда. Уларнинг орасида ЖИДХнинг собиқ раҳбари ва парламентнинг ҳозирги депутати Зарилбек Рисалиев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева ҳамда собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов бор.
ИИВ Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо собиқ президент терговчи билан учрашувнинг учтасига ҳам келмаган.
Натижада август ойининг бошида куч тизимлари Атамбаевни куч билан қўлга олишган. У Қўй-Тош қишлоғидаги уйида икки кун давом этган қаршиликлардан кейин таслим бўлган. Махсус операция вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлган. Атамбаев ўзи МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган.