МХДҚ Сиргак Кенжебаевнинг ишини ИИВга ўтказиб берди

439

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ депутат Ширин Айтматованинг турмуш ўртоғи Сиргак Кенжебаевнинг жиноят ишини Ички ишлар вазирлигига ўтказиб берди. 

МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилганидек, бу факт бўйича иш жиноят ишини ички ишлар органларига ўтказиб бериш бўйича масалани хал қилиш учун Бош прокуратурага жўнатилган. 

Нима учун товламачиликка боғлиқ ишнинг устидан МХДҚ ишлаётгани бугунги кунгача номаълум. 

Кенжебаевга қарши ариза берган тадбиркор Мотайлифу (Муталиф) Маймайтямингнинг адвокати Жанара Асқар қизи Айтматованинг эри мижозини ИИВдаги алоқалари билан таҳдид қилганини, шу сабабдан улар «14и ёки 15-декабрда» МХДҚга мурожаат қилишганини билдирган. Хитойлик бизнесмен  Мотайлифу (Муталиф) Маймайтяминг Кенжебаев унинг 350 минг долларини олиб, яна 250 минг доллар таъма қилганини айтмоқда. .

Аэропортдан йўқолиш  

Айтматова оиласи билан Бишкекдан Олмаотага учиб келгандан кейин унга Кенжебаевдан «мени ушлаб кетишди» деган хат келган. Шундан кейин фаол турмуш ўртоғини излаб қозоғистонлик ҳуқуқ тартибот органларини ва чегара хизматига мурожаат қилган, аммо улар билишмаган ёки Кенжебаевнинг қўлга олиниши ҳақида ҳеч нарса айтишмаган.

Қирғизистоннинг МХДҚси 20-декабрь куни эрта билангина Кенжебаев қўлга олиниб, идоранинг изоляторига киргизилганини хабар қилган. Айтматова ўзи буни репрессия деб атаган.

Ширин Айтматова — жаҳон адабиётининг классиги Чингиз Айтматованинг қизи, собиқ депутат ҳамда сиёсий фаол. У 2019 йили коррупцияга қарши фаол иш олиб бора бошлаб, «Умут 2020» харакатини ташкил қилган. Бу харакат Bellingcat марказидаги суриштирувчилар билан хамкорлик қилиб, видео суриштирувларни тайёрлайди. 

У ҳуқуқ тартибот органларининг турмуш ўртоғига нисбатан қизиқиши ўз суриштирувида божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг фаолияти бош объект бўлиб қолгандан кейин пайдо бўлганини айтмоқда. 

Матраимов «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг қирғиз божхонасидаги коррупция бўйича ҳамкорликдаги суриштирувнинг фигуранти. Журналистик суриштирув жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида чиққан. Бу материаллар эълон қилингандан кейин Матраимов ҳамда унинг қариндошлари суриштирувни унинг қариндошлари суриштирувни ёзган журналистларни судга беришган.