Ширин Айтматованинг 2020-йилдаги сайлов, коррупцияга қарши кураш ва муҳолифат бўйича суҳбати

453
Ширин Айтматова. Видеодан олинган скриншот

Парламентнинг собиқ депутати ва фуқаровий фаол Ширин Айтматова Elgezit.kg нашрига интервью берди. Интервьюда у ўзининг «Умут-2020» харакатининг мақсади, Матраимовларнинг оиласига қарши антикоррупция кураши, бундан ташқари, Қирғизистоннинг сиёсатида нимани ўзгартириш кераклиги ҳақида айтиб берган «Клооп» интервьюни баён қилиб беради. 

Коррупция ва ҳозирги ҳукумат ҳақида

Агар одам 15 йил амалдор бўлиб ишлаб, икки ҳашаматли уйи, жипи бўлса, фарзандлари эса ҳусусий мактабга борса, яқинлари эса бунинг бари ҳалол меҳнат билан топганини исботлай олмаса, унда у порахўр ва шу ном билан аталиши керак. У тўйларга чақирилиб, энг тўрига ўтирмаслиги керак. Хатто биз умид қилган ёш депутатлар қадриятлар алмашиб кетганини кўришмаяпти. Улар тадбирли ва ақлли сиёсатчи эмас, сотқин бўлиб қолишганини тушунмай қолишди, бу катта фарқ.Мен бундай депутатларни қўлламайман. Биз қадриятларнинг алмашишини тўхтатишимиз керак. Биз порахўрлик ҳисобидан яхши яшаганлар ўлкани бошқаришни давом эттириши керак деб ҳисобламаслигимиз керак. Одамлар бор йўғини ўғирлатишдан чарчади. Бундай қаршилик базасини халқдан кўпдан бери сезганим йўқ. Агар 2010 йили халқнинг умиди бўлиб, мен каби ишонувчан, Жоомарт Сапарбаев ҳамда Дастан Бекешевдай депутатлар келган бўлса, ҳозир йўлбошчи лидерлар йўқ. Солтон-Сари ёки Қўйтошда бўлгани каби воқеалар юз берса бари жим қолишади — депутатлар ҳам, ҳукумат ҳам йўқ. Уларнинг барига ҳукумат билан дўст бўлиш фойдали, шу сабабдан биз икки чақирилиш асносида муҳолифатни йўқотиб қўйдик. Парламентимиз конституцияга қарши тартибда ишламоқда, чунки аёллар квотаси сақланмайди. Жогорку Кенеш аёлларнинг ҳуқуқига тупурган ҳолда ишламоқда. Бизни талаган, амалдорлари эса реал ҳаётдан умуман четлаб ўйнаб-кулган ўлкада яшагимиз келадими, йўқми? Ёки биз ҳақиқатни айтувчи янги одамлар келиши учун ўзгаришларни олиб келамизми? 

«Умут-2020» ҳақида

«Умут-2020» харакати — адолатли сайлов учун. Қишлоқлардан қачон келасизлар деб сўрашяпти. Эл паспортларини жўнатиб, бизнинг харакатга қўшилишни исташмоқдаю Менинг ортимда ҳеч ким турмайди, аммо келажакда ортимда халқ бўлади деб умид қиламан. 

Келаётган сайлов ўлка учун ҳал қилувчи ва бурулиш қилувчи сайлов бўлади деб ўйлайман, унинг шаффоф ўтиши учун курашишимиз керак. Партия рўйхатларининг сифатлилигига таъсир қилиш учун ҳар бир номзодга маълумот йиғишга харакат қиламиз. Барини фильтрлаб ўтказамиз, агар порахўрлар бўлса, у ҳолда партиялар шундай номзодларни алмаштириши учун жамоатчиликни қўзғатиб, уларга босим ўтказамиз. Қандай мамлакатда яшашни истайсан деб биздан ҳеч ким сўрамайди, парламент ва президентлик сайловлари олдидан ўз ўйларини зўрлаб сингдирадаилар. От олиб келиб, уларни сўйиб, шу билан тўйғизишади бизни. 

Харакатнинг иккинчи фазаси — бу овоз берувчи ёки сайловга биринчи марта борувчиларга тегишли бўлган оммавий ахборот акциялари. Халқ нима қилаётгани бўйича хабардор бўлиши учун сайловда овоз сотиб олишлар бўлмаслиги қанчалик муҳим эканини айтиб берамиз.Овоз сотиб олишни кўзлаган партиялар ҳар бир овоз учун беш минг сомдан тўплаб қўйишларини ҳамма билади. Бизда мамлакатни халққа қайтариш, ҳуқуқларимизни ва демократиянинг охирги изларини ҳимоя қилишга имконият ва умид бор. 

Сафимизда мен фахрланадиган кўплаб ақлли, ёш ва фаол одамлар бор. Ҳукумат бу харакатни провакатор қатори баҳолаши мумкин, шу сабабдан мен тарафдорларимни ҳавфга солишни истамайман. Бизга ҳукуматнинг  люстрация бўлиши муҳим, мен жамаот люстрацияси харакатини тузишга харакат қиламан. Холис қаралган маълумот орқали бизда ишлаётган ҳар бир амалдорнинг ҳалоллигини баҳолашнинг стандартлаштирилиши амалга оширилади. Улар хизматда ишлаб топган пулларини ҳалол меҳнат билан топгани ёки топмагани кўриб чиқилади. 

Матраимовларга меҳмонга борган амалдорлар ҳақида 

Бу  рост ёки ёлғон эканини билмайман, аммо барчаси ҳам Матраимовлар оиласининг сайловга қатнашиши бўйича ҳавотирланишмоқда. Икки ёки уч партия тузилишига, ҳар бир партияда уларнинг вакиллари бўлишидан хавотирда. Улар ҳозирданоқ парламентни сотиб олишган, биз эса улар бутун сиёсатни шахсийлаштириб олишига рози бўламизми? Мен бунга рози эмасман, мен бу жараёнларга қарши курашга тайёрман. 

Парламент ва ҳукумат аъзолари отасининг хурматиша уюштирган Матраимовларнинг мусобақасида.

Матраимовларнинг йиғилишига борганларнинг бирини ҳам қўлламаган бўлардим. Матраимовларга боғлиқ вазият бўйича парламентда овоз чиқармаганларнинг бирортасини ҳам қўлламаган бўлардим. Элвира Сурабалдиева ва Дастан Бекешевгина унга қаршилигини кўрсатган  — бу 120 депутатнинг иккиси, қолган 118 депутатни қўлламайман. 

Бошимда креатив фикрлар кўп, кўп акцияларни режалаштирганман. Сайловларнинг адолатлилигини ҳимоя қилиш учун келажакда визуал рамзлар билан ишлагим келади. Мен парламентдан кетгандан кейин оилам бизнесга умид қилиб, бор пулини тиккан, керак бўлса дўстларимизнинг пуллари ҳам кетган. Бу бизнес божхона хизмати билан аффилирланган одамлар тарафидан рейдерликка олиб келинган. Болаларим, турмуш ўртоғим ва мен учун бу энг ёмон кунлар бўлган. Бу мени ўзгартирди, чунки мен Айтматовнинг қизи ва депутат қатори беғам яшаганман. Бу одамнинг тақдирини қандай бузиб қўйишларини кўрсатди. Бой одам бўлиб туриб ҳам бир вақтда сут ва ноннинг ўртасида танлов қилишга мажбур бўладиган ҳолатга кимнингдир дуч келишини истамайман. 

Парламентдаги иши ҳақида

Парламент сайловига бормайман, аммо сиёсий жараёнларга таъсир этишни хоҳлайман. Беш йил парламентда бўлдим, лекин сен ёлғиз бўлсанг, сени ҳеч ким қўлламаса, қонунларингни ўтказишмаса, у ҳолда бу фойдасиз вақтларни ўтказиш-да. 

Бироқ янги уруғ сепиш учун эски дарахтларнинг чириб кетган томирларини юлишга кучиб етади деб умид қиламан. Шу сабабдан «Умут-2020» харакати биз қўллашга лойиқ деб ҳисоблаган депутатликка номзодларни ёритади. Бу биргина ёмонлаш бўлмайди. Янги формация — бу бошқа Қирғизистонда яшашни истаган одамлар. Мен янги Қирғизистон — бу тозаланган ўлка бўлади деб ўйлайман. Мен коррупцияни 150% йўқ қила оламиз деб ишонаман, бироқ [балки] у озайиб қолар, сиёсий маданият бошқа бўлади. Одамлар овоз сотиб олишга қарши, адолат истаб қоладигандек бўлади. Одамлар яхшига лойиқмиз деб ўйланиб, шунинг устида ишлаб қолгудек. 

Бу Лондонда ўқиган олтин ёшлар эмас. Жуда оддий одамлар бор: жуда билимли, жуда харакатчан, ҳақиқатгўй. Улар дунёнинг турли ўлкаларида эскилар кетиб, янгилар келган бурулиш процесслар бўлаётганини кўриб туришибди. Мана шундай қилиб биз ҳам шу фикрга келдик. 

Фарзандларимизга қандай ўлкани қолдирамиз деб доимо ўйланаман. Агар ҳаммаси шу бўйича қолса, унда бари ачинарли бўлади. Ҳозир ҳаммасидан ажраб қолганмиз: овоздан, ҳуқуқдан ва келажакдан. Агар шундай давом этаверса, унда олигархлар билан кланликкина қолади. Қачонгача шундай бўлади? Бунинг устига, уларнинг бари бир-бирига қариндош бўлиб турса, ким кимнинг қариндоши эканини билиш ҳам қизиқ бўлмай қолди. Хатто уюшган жиноий гуруҳлар ҳам сайловга қатнашади деган гаплар бор. 

Атамбаев ҳақида

Ҳаммасидан ҳам мени Атамбаевнинг ўзгаргани хайрон қолдирди. Кўп йиллар давомида биз уни кўрмас эдик: Дача-СУ ёки яна бошқа бир нарса. У ўшанда йўқ эди. Бу ерда эса бизга халқ олдига чиқиб, суратга тушаётган янги Атамбаевни кўрдик. Агар у истаса, ўзини қўлловчиларининг олдида яхши олиб юришини кўрдик. У ёқда вальсга ҳам тушишди, қўй ҳам сўйишди. Бари яхшигина бўлган. Бу дегани биз кўриб юргандан умуман бошқа Атамбаев бўлган-да. Лекин мен ачиндим ва қўрқдим. Ачинишим мазкур вазиятда ўринсиз. Жами, унинг қамалиши  — бу Пирровнинг ғалабаси. Бу ўлканинг бирлигини жуда қаттиқ бузди. Қўққисдан ҳудудий чақириқлар пайдо бўлиб, ҳамма баробар ҳукуматда қанча амалдор жанубдан, қанчаси шимолдан деб санай бошлашди. Халқ буни ичига ютди, аммо қаттиқ тегди. Шунчалик визуал тартибсизлик бўлмайдиган қандайдир бир усуллар доимо бор. Бишкек икки кун хавфли вазиятда бўлган. Ўлка учун бу заҳарли. 

Алмазбек Атамбаев Қўйтошда. Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE / RL

Бизнесимни тортиб олишмоқчи бўлганда унга мурожаат қилмаганман. У билан бир мартагина учрашганман, ўшанда қаттиқ уришиб кетганмиз. Бу 2012 йили бўлган. Ўшандан бери у билан юз кўришганимча йўқ. Биз болалар уйи бўйича уришиб кетганмиз, чунки устимдан Иса Омуркуловга шикоят қилиб мурожаат қилишган. Мен Атамбаевга бориб, Омуркулов болалар уйини хафа қиляпти деб айтганман. У эса Омуркулов энг яхши мэр, яхши одам ва кучли тарафдор деб айтган. Менимча, Иса Омуркулов уни сотиб кетгандан кейин Атамбаев у учун мени уришганини эслаган бўлса керак. 

Алоқалари ва муҳолифат ҳақида 

Акаев билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Отам ва Ақаевнинг персонасига бўйича айнан ўзим талашиб-тортишиб юрганимни ҳамма билади. Ҳозирда ишлаётган бирорта ҳам сиёсатчи билан алоқам йўқ, ҳаётда ҳаммасига қаршиман. Коррупцияга қарши ва парламент тозаловига  [ундаган] кампаниямни — муҳолиф деб ҳисобламайман. Ҳақиқатда ўзимни ҳукуматнинг ёрдамчисиман деб ҳисоблайман. Агар кимдир мени ўғрилар билан курашишга чақирганим учун жазолашни истаса, унда жуда кулгули бўлади. 

Депутатлар ва қонунлар ҳақида 

Улар ўз ишларининг профессоналлари бўлишини истардим. Масалан, партия рўйхатларини тузишда базаларни бошқарган ёки компанияларнинг етакчиси бўлган одамлар кирмайдигандек. У ерда бу секторни ривожлантиришга хиссасини қўшишга тайёр одамлар бўладигани каби. [Парламентнинг] кейинги чақирилишида биринчи қилинадиган иш — бу қонун чиқаришга мораторий киргизиш. Улар қонун ёзгани билан ҳаётимиз ҳеч қандай ўзгаргани йўқ. Мораторий ўтказиш учун, ишламаган қонунларни олиб ташлаши учун керак, у ерда санкция бўлими йўқ ишламайдиган қонун бор. 

Парламентнинг президент иштирокидаги йиғини. Суратт: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Масалан, музликларни ишлатишга тақиқ солиш ҳақида қонун. Агар уларни ишлатсанг нима бўлади? Нол. Пишмаган қонунларимиз кўп. Хатто конституцияда халқни алдаймиз. Ўлкада одам нимага умид қила олиши бўйича ошкора ҳақиқатгўй бўлишимиз керак. Агар қонунларни Манас Арабаевнинг (таҳр. — Атамбаевнинг даврида суд истеъфоси учун масъул) телефон қўнғироғи билан ўзгартириб қўйиш мумкин бўлса, у ҳолда уларнинг бизга кераги йўқ ёки бўлмаса уларни ўзгартириш керак. Агар ҳар бир депутат қонун чиқариш секторини олиб, уни ўрганиб чиқса, у ҳолда ярим йилдан кейин керакли эмасларини ва эскирганининг баридан қутила оламиз. Ўша босқичларни босишди, ўша қонунни қабул қилишди… Энди улар қабул қилган қонунларнинг қайси бири ҳаётингизни ўзгартирди? Меникини — ўзгартиргани йўқ.

 Президентлик  амбицияси ҳақида 

Бу ҳақда ўйланишга эрта. Аммо мен 42 ёшдаман, икки боланинг онасиман, шундай бўлса ҳам руҳан — кўчадаги безориман. Балки бу ҳақда ўйланиш учун ички ментал жараёнларидан ўтиш керакдир. Бироқ мен яхши президентни хоҳлайман. Ўша президентни қариндошлари айнитиб қўёлмайдиган, агар аллақачон айнитишмаган бўлса. Аммо парламентга ҳаммаси билан дўст бўлиш фойдали. Бу қирғиз сиёсати ҳослик: улар уришиб-талашиб, ундан кейин саунага бориб бизнес шартномаларни, ким қайси тендерни ютишини гаплашиб ола олишади. Мен эса парламентда муҳолифат бўлишини истардим. Шунда президентмиз аждарга айланмайдиган бўлар эди. Бари баробар индамай ўтириб олиб, президент қандай яхши эканини айтишади. Шундан кейин овозларини бериб қўйишади…Атамбаев дуч бўлган нарса  — муҳолифатнинг йўқлиги нимага олиб келишининг яхши намунаси. Текебаевни қамаб юборишди, шу сабабдан муҳолифат икки лидернинг сиёсий аразлашуви бўйича бўлиши керак эмас, аммо у тизимли бўлиши керак деб ўйлайман. 

Айтматов ҳақида

Менимча, бизда бир Айтматовнинг ўрнига юз Айтматов етишиши учун шароит яратиш керак. Етим болалар дунёнинг энг яхши ОЎЮларида билм олишга бора олиши учун,уларни қўллайдиган дастурлари бор бўлиши учун унинг номидаги стипендия бор эди. Қирғизистон халқининг ижтимоий ҳимоясиз қатламида кўтарила олиши учун ҳеч қандай келажак йўқ. Бизнинг фожеа — фарзандларини мажбуран қолдириб кетган муҳожирларнинг кўплигида. Уларнинг болалари кўп эътибор қаратишга лойиқ, чунки ота-оналари оғир меҳнатда ишлашади. Қирғизистонда инвестиция йўқ, бари тобора ёмонлашиб бормоқда, бизни биргина шулар сақламоқда. 

                                                                                    Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов