Бир кадр билан: Президент Усонбек Ниязбековнинг оиласига медаль топширди

445
Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 6-сентябрда вафот этган «Альфа»нинг зобити Усонбек Ниязбеков оиласига «Эрдик» орденини топширди. Медаль олишга марҳумнинг онаси, аёли ҳамда унинг акаси келган.

Жээнбеков марҳумнинг оиласига таъзия изҳор қилган ва Ниязбековнинг вафот этганлиги нафат унинг оиласига, балки Қирғизистон учун ҳам катта йўқотиш бўлганини айтди.

Усонбек Ниязбеков МХДҚнинг спецнази 7-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйини штурмга олишга қилган биринчи ҳаракатида ҳалок бўлган. Ўшанда махсус хизмат Ниязбековни снайпердан отишганини билдирган.

Спецназнинг ўлимига гумондор 14-августда қўлга олинган. Ҳақиқатчи Токон Мамитов 4-сентябрда гумондор айбдор эмаслигини айтганини хабар қилган.