Бишкекнинг Биринчи май туман суди 21-декабрда собиқ депутат Ширин Айтматованинг эри Сиргак Кенжебаевни икки ойга қамаш қарорини чиқарди. Суд уни ТИЗО-1да 2020 йилнинг 20-февралигача қолдирди. Бу ҳақда Айтматова твиттерда хабар қилди. Уни ва бошқа қариндошларини, шунингдек журналистларни суд йиғинига киргизишмаган.
«Бу сиёсий репрессия ҳамда менга босим ўтказиш йўли», — деб ёзган у.
Айтматованинг айтишича, уни ҳуқуқ тартибот органларининг ходими Талант Исаевнинг кўрсатмаси бўйича судга киргизишмаган — у депутат Канат Исаевнинг укаси. Аввалроқ Айтматова депутат Тўқмоқ шаҳрининг мэри бўлиб турганда унинг фаолияти тўғрисида антикоррупция видео ролиги чиқарган. Материал эълон қилиниши арафасида Исаевдан ҳамда ИИВдан изоҳ олиш имкони бўлгани йўқ.
Айтматованинг турмуш ўртоғи Кенжебаевни МХДҚнинг ходимлари Олмаота аэропортидан 20-декабрга ўтар кечаси қўлга олишган. У оиласи билан Чингиз Айтматовни турмуш ўртоғининг даволаниши учун чет ўлкага учиб кетиши керак эди. Кейинчалик махсус хизматдан Кенжебаев товламачилик бўйича қўлга олинганини билдиришган.
Товламачилик бўйича ишни нима учун ИИВ эмас МХДҚ қараётгани номаълум. Муассасанинг маълумоти бўйича Кенжебаевнинг устидан аризани хитой тадбиркори Мотайлифу Маймайтяминг ёзган. У Қирғизистонга «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг танлови учун қатнашиш мақсадида келган ҳамда йирик хитой ширкатларининг бирини бошқаради.
У матбуот анжумани ўтказиб Кенжебаев унинг ҳамкасби бўлганини ва паспортини олиб қўйиб бермаганини, шунингдек пул таъма қилганини билдирган. Маймайтямингнинг адвокати МХДҚга шикоят ёзилганининг сабабини Кенжебаев ИИВдаги танишлари билан қўрқитганига боғлиқ деб маълум қилган.
Ширин Айтматова — жаҳон адабиётининг классиги Чингиз Айтматовнинг қизи, собиқ депутат ҳамда сиёсий фаол. У “Умут 2020” антикоррупция харакатини ташкил қилган. Харакат Bellingcat марказининг суриштирувчи журналистлари билан биргаликда суриштирувларни тайёрлаб келади.
Айтматова ҳуқуқ тартибот органларининг турмуш ўртоғига бўлган қизиқиши, у божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг фаолиятини текшира бошлагандан кейин пайдо бўлди деб ишонтиради.
Матраимов — 2019 йилнинг ноябрида эълон қилинган «Азаттык», «Клооп» ҳамда OCCRPнинг қирғиз божхонасидаги коррупция бўйича ҳамкорликдаги журналистик суриштирувнинг фигуранти. Суриштирув эълон қилингандан кейин Матраимов ва унинг қариндошлари суриштирган нашрларни судга берган.