Қирғиз киносининг классиги Болот Шамшиев вафот этди

431
Сурат: Азамат Сидиков

Афсонавий кинорежиссёр Болот Шамшиев 79 ёшида дунёдан ўтди — у Чингиз Айтматовнинг асарлари асосида бадий фильмларни тасвирган олган. Шамшиев ноябрда президентнинг ва ҳукуматнинг иш бошқармасига қарашли махсус клиниканинг реанимациясига ётқизилган эди. 

Шамшиев қирғиз киносининг классиги деб аташга лойиқ. Чунки у  киноиндустрияда актёр қатори ҳам, сценарист қатори ҳам, режиссёр қатори ҳам фаолият олиб борган. У тасвирга олган фильмлар қирғиз киносининг олтин фондини тўлиқлади. Шунга қарамай у замонавий Қирғизистонда кино ололмай кўп йил давомида Қозоғистонда ишлади. 

«Мен 20 йил Қирғизистонда ўтирдим. 15 йил Ақаев кинога қачон пул беради деб кутдим. Беш йил Бакиев даврида. Шундан кейин ҳукумат менга 2,5 млн сом берди. Унинг 1,5 млн сомини бизнинг студиядаги одамлар ўғирлаб олишди. Бир миллион сомга кинонинг 1/3ни тасвирга олдим. Камерани тортиб олишди, пул беришгани йўқ. Оиламни боқиш учун мажбур кетишга шароит қилиб беришди», — деб айтган эди у.

Режиссёр ва сценарист

Шамшиевнинг фильмлари томошабинларни янги актёрлар билан таништирар эди. Рассом Суймонкул Чокморовни дастлабки йили фильмга олган ҳам Шамшиев. Шундан кейин Чокморов Шамшиевнинг «Иссиқкўлнинг қизғалдоқлари» ҳамда «Эрта келган турналарида» тасвирга тушади. 

Шамшиев Айтматовнинг уч фильмини тасвирга олган — «Оқ кема», ва «Эрта келган турналар» ва «Фудзияманинг забт этилиши».