Атамбаевнинг тансоқчиси Қўй-Тошдаги «муваффақиятсиз» операцияда МХДҚнинг етакчиларини айблади

418

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаев Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича давлат комиссиясининг хулосасига алоқадор баёнот қилди. У Атамбаевнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган. 

Сагимбаев хулосани «ҳозирги ҳокимият манфаатига чиқарилган [...] жирканч ва ёмон ниятдаги ёлғон» деб атади. 

Унинг айтишича, МХДҚнинг етакчилари парламентнинг депутатларига «Сагимбаевга олдиндан огоҳлантириш берилган ва у буйруққа итоат қилгани йўқ» деб «уялмай ёлғон айтишди»

«Ўша куни улар икки юзли буйруқ беришган: “Альфа” ходимларига — “собиқ президентни ушлаб, олиб келиш”, менга эса — “объектни қўриқлаш”. “Альфа”нинг зобитлари қўйилган топшириқни амалга оширолмай қолишди. Мен ўз хизмат вазифаларимни тўлиқ бажариб, объектни тинч-омон ўтказиб бердим — объектнинг бошидан бир дона ҳам соч тўкилмади», — деди у.

Унинг айтишича, у 7-8-августлардаги воқеаларга қадар 9-хизматнинг собиқ раҳбари Тимур Шабданбековга мурожаат қилиб, агарда Атамбаевни куч билан ушлаш зарурати туғилса унинг вазифалари ва масъулияти қандай бўлишини сўраган. 

«“Агар сизнинг буйруғингиз шундай бўлса, қоғоз шаклида ёзиб, унда Алмазбек Атамбаевнинг хавфсизлиги учун жавобгарликни ўзингизга олишингизни тўғридан-тўғри кўрсатинг”. Мен шуни талаб қилганман. Аммо Шабданбеков рози бўлмаган, гўёки жавобгарликни олмасликка харакат қилгандек шундай деган: “Қанат, сен ҳозир боравер, мен барини ўзим тепадагилар билан аниқлаб, сенга маълум қиламан”. Бу сўзлашувдан кейин у мен билан алоқага чиқмаган ва ҳеч нарса билдирмаган», — деб айтиб берди Сагимбаев.

Бундан ташқари у «салбий натижаларга олиб келган режани тайёрлаган, ғазабланган оломон қўлига аскарларни ташлаб берган» МХДҚнинг етакчиларини жавогарликка тортишга чақирди. 

Сагимбаев МХДҚ спецназининг ходими Усонбек Ниязбековнинг ўлими ҳақида иш бўйича экспертизанинг натижаларидан шубҳаланганини билдирди. .

Унга кўра, у экспертизага қатнашишга рухса беришни илтимос қилган, аммо буни рад қилишган.

«Экспертизада кўрсатилган қурол уйнинг учинчи қаватида бўлган, у у ердан чиқарилмаган. Нима учун учинчи қаватдан иккинчи қаватгача бир томчи қон ҳам, из ҳам йўқ? Одамга ДСВдан ўқ текса ундан қон оққан бўларди», — деди Сагимбаев.

Унинг қўшимча қилишича, спецназнинг ходими ДСВдан (Драгунов  снайпер винтовкасидан) ярадор бўлиши мумкин эмас, шу сабабдан у ва Атамбаев Ниязбековнинг ўлдирилишида айблана олишмайди. 

«Менда Алмазбек Атамбаевга қаршиҳеч қандай кўрсатмаларим йўқ. Мен ҳеч қачон қонунни бузмаганман. Энг асосийси, мен ўз вазифаларимни қонун талабларини сақлаш билан аниқ бажардим», — деб хулосалади у. 

Канат Сагимбаев – МХДҚнинг 9-бўлимининг собиқ ходими ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўриқчисининг етакчиси. 

У 25-сентябрга ўтар кечаси қўлга олиниб, «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш», «Тергов органлари ёки бошқа хизмат органларининг ишига халал бериш» ҳамда «Оммавий тартибсизликларни уюштириш» моддалари бўйича гумонланган. Кейинчалик у «Альфа» спецназининг ходими Усон Ниязбековнинг ўлдирилишида айбланган. 

Сагимбаев август ойида Қўй-Тошда бўлган жанжал вақтида собиқ президент Атамбаевнинг хавфсизлигини таъминлаган.

Қўй-Тошдаги воқеалардан бир ой ўтгандан кейин Сагимбаев «Хизматдаги мос келмаслиги» моддаси бўйича МХДҚдаги хизматидан олинган. Буни у «ички тартибларга қарамай ОАВлар билан алоқага чиққани», хизмат қуролини қайтармагани ва махсус техникани ўз вақтида ҳимоя қилмагани билан тушунтирган.

Сагимбаев ўзи эса Атамбаев президент бўлиб тургандаёқ унинг қўриқлаш хизматида ишлаган. 

Ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев 12-декабрда билдиришича, Ниязбековни ўлимга олиб келган ўқ Атамбаевга расмийлатирилган снайпер винтовкасидан чиққан. Бундан ташқари, Жунушалиев Атамбаевга «Альфа» махсус тизимининг командир ўринбосари Усон Ниязбековнинг ўлдирилишига шубҳа бўйича билдирув топширилганини айтган.