ОМОНчилар тарафидан калтакланган қирғизистонликлар Хабаровскдан депортация бўлиши эҳтимол

504
Калтакланган қирғизистонликлардан бири

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг вакили Байимбетова Гулбарчин Хабаровскда калтакланган қирғизистонликлар мамлакатдан депортация бўлиши мумкинлигини тасдиқлади. 

«Ҳозирда суд бизнинг фуқароларни депортациялаш қарорини қабул қилди деб айтиб бўлмайди. Барча ҳолатлар текширилмоқда, аниқлик киритадиан бўлсам бизнинг фуқаролар томонидан миграция бўйича қонун бузарликлар бўлиб, бўлмагани ўрганилмоқда. Биз жабрланган мигрантларимизга керакли ёрдамни кўрсатяпмиз — ҳусусан ҳуқуқий жиҳатдан», — деди Байимбетова.

Қирғизистоннинг консули Кадирбек Мирзабаев Хабаровскдан 14 нафар қирғизистонлик депортация бўлишини билдирган — уларнинг ичида ОМОН ходимлари томонидан калтакланганлар ҳам бор. Унинг айтишича, уларнинг миграция қоидаларини сақламай юргани аниқланиб, суд шундай қарор қабул қилган. 

Бундан аввал ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик калтакланган мигрантларни депортациялаш билан таҳдид қилишмоқда деб журналистларга айтган. 

«ИИБнинг етакчиси иш берувчи орқали агар кимда ким шикоят қилса 5 йилга депортация қилинишини, оиласи сабабли Россиядан депортация қилиб бўлмаганларни гиёҳванд модда ташлаб, турмага тиқиб қўйишларини етказишни айтган бўлиши мумкин», — деган Чупик.

Мигрантларнинг калтакланиши 

13-декабрда Қирғизистоннинг Хабаровскдаги Консуллигига ёрдам бериш илтимоси билан қирғизистонликлар мурожаат қилган — уларни ОМОНнинг ходимлари калтаклаб, ҳужжатларини олиб, қайтармаганини айтишган. Дастлаб 15 ариза тушган деган хабар келган, кейинчалик 18 қирғизистонлик мурожаат қилгани маълум бўлди. 

ОМОН мигрант ҳайдовчиларнинг автопаркига кириб 70 нафарга яқин қирғизистонликни калтаклаган. Ўзбекистонлик ОАВларнинг маълумотига кўра, калтакланган мигрантларнинг орасида 20 ўзбекистонлик бор. 

Уларнинг барини полиция бўлимига етказишган. Жарланганларнинг айтишича, полиция ходимлари видеокамераларни тўсиб, муҳожирларнинг «тумшуғи ёқмаганлиги», «светафорнинг қизил белгисидан ўтиб кетганлиги»ни айтиб калтаклай бошлаган. 

Айрим ҳужжатларнинг ҳужжатлари қайтариб берилмаганидан, уларни касалхоналар қабул қилмай қўйишди. Жабрланганларнинг айтишича, айрим мигрантлар қаттиқ калтаклангани сабабли тез ёрдам чақирилган, аммо уларнинг ҳужжатлари йўқ бўлганидан шифокорлар уларни машинадан тушуриб юборишган — улар уйда даволанишга мажбур бўлишган. 

Қирғизистоннинг ТИВи рус элчилигининг Қирғизистондаги дипломат вакилига «қатъий норозилик» билдирди. Рус элчилигининг вакили вазирликни калтаклаш факти бўйича жиноят иши қўзғалди деб ишонтирди. 

Хабаровскдан қирғиз дипмиссиясини қирғизистонликларни калтаклаган ОМОНчилар жавобгарликка тортилади деб ишонтиришди.