Бабанов энди «Республика» раҳбари эмас. Партияга Жээнчороев етакчилик қилади

444

Бишкекда «Республика» партиясиннг навбатдан ташқари съезди бўлиб ўтди. Унга сиёсатдан кетган собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов ҳам қатнашди. У сиёсатдан кетишини ва партиянинг раҳбарлик ўрни бўшаганини билдирди. 

«Сиёсий фаолиятини якунлаётганимни билдиришни истайман. Байроқни ёш авлодга ўтказиб бериш вақти келди. Янги лидер қатори Мирлан Жээнчороевни кўряпман. Мен уни сўзига содиқ одам қатори биламан. У ўлкамизнинг, партиянинг келажагига катта хисса қўша олади деб ишонаман. Ислоҳатлар давом этаверади», — деди Бабанов. Партиянинг янги лидери бўлиб Мирлан Жээнчороев сайланди.

Бабанов бунгача ҳам сиёсатдан кетиши ҳақида айтиб келган. Бу у президентлик сайловидан енгилганидан кейин бўлган. Ўшанда у ўзига қарши қўзғалган жиноят ишлари сабаб мамлакатан вақтинча чиқиб кетган. Жорий йилнинг августида қайтиб келгандан кейин ваъдасида туриб сиёсатга аралашгани йўқ. Бабанов ўзига саккиз жиноят иши қўзғалганини айтган, аниқроғи Финполда тўрт ва МХДҚда тўрт иш. Бабановнинг иши бўйича Финпол «Кыргызстан» банкига қарашли 16 кўчмас мулкни қамоққа қўйган.