Айтматованинг турмуш ўртоғи Олмаота аэропортида қўлга олиниб, МХДҚнинг вақтинчалик изоляторига жойлаштирилди

425

Коррупцияга қарши фаол ҳамда собиқ депутат Ширин Айматова 20-декабрга штар кечаси турмуш ўртоғи Сиргак Кенжебаев Олмаота аэропортида қўлга олинганини ва эҳтимол ўғирлангани ҳақида билдирган. Айтматова оиласи билан бирга онасини даволатиш учун хорижша учиб кетиши керак бўлиб, Кенжебаев уларга Олмаота транзити вақтида қўшилиши керак бўлган. 

Йўқолиш

Айтматова онаси ва болалари билан Бишкекдан Олмаотага учиб келгандан кейин унга Кенжебаевдан «мени ушлаб кетишди» деган хат келган. Шундан кейи у алоқага чиқмай қолган. Айтматованинг айтишича, унга «Эйр Астана» авиакомпаниясининг вакили чиқиб, Кенжебаев рейсга рўйхатдан ўтганини, аммо ҳеч қаерга парвоз қилолмаслигини билдирган. 

Қозоғистоннинг ИИВи ва чегара хизмати Айтматовага Кенжебаев қўлга олинганини тасдиқлашмаган. «Клооп» Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХХ) билан боғланишга харакат қилиб, аммо идорадан изоҳ олиш имкони бўлмади. 

МХДҚнинг тергов изолятори 

20-декабрда Кенжебаев МХДҚ орқали қўлга олиниб, Бишкекка етказилиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига киргизилгани маълум бўлган. 

МХДҚ билдирганидек, уларга Кенжебаевнинг устидан Хитойнинг М.М. фуқароси ариза билан мурожаат қилган. У Айтматованинг турмуш ўртоғини 350 000 долларни ўзлаштириб олган деб билдириб, товламачиликда айбланган. МХДҚнинг маълумотига кўра, Хитойнинг фуқароси Қирғизистонга «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг танловига қатнашиш учун келган ва у Хитойнинг йирик ширкатларидан бирининг вакили бўлиб ҳисобланади. Айтматованинг айтишича, М.М бу  уйғур миллатидаги Муталиф исмли хитойлик тадбиркор. 

«Муталиф АКА корпорациясининг бири ўхшайди. Президентнинг қудаси депутат Абжалиев турмуш ўртоғимнинг  Асқар ва Муталиф исмли икки уйғур билан таништирганини биламан», — дейди Айтматова. У турмуш ўртоғининг қўлга олинишини репрессия деб ҳисоблайди. 

«АКА» корпорацияси нуфузли хитойлик бизнесмен ҳамда контрабанда бўйича журналистик суриштирувнинг қаҳрамони Хабибула Абдуқодирга тегишли. 

Ширин Айтматова — парламентнинг собиқ депутати ва дунё адабиётининг мумтоз вакили Чингиз Айтматовнинг қизи. 

У 2019 йили коррупцияга қарши активистик иш олиб бора бошлаб, «Умут 2020» харакатига асос солган. Унинг суриштирувининг бош объекти божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бўлган.

У Абдуқодир каби «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг қирғиз божхонасидаги коррупция бўйича ҳамкорликдаги суриштирувининг фигуранти. Журналистик суриштирув жорий йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида чиққан. Мазкур мақолалар эълон қилингандан кейин Матраимов ва унинг қариндошлари суриштирувни ёзган журналистларни судга беришган. 

МХДҚ суриштирувда айтилган вазиятларни текшира бошлаб, Ширин Айтматовани ҳам сўроққа чақирган.