Депутатлар Саймаитини ўлдирилишига оид воқеани ўрганиш бўйича комиссия иш муддатини узайтиришди

373

Депутатлар парламентнинг 19-декабрдаги йиғинида бизнесмен Айэркен Саймаитига боғлиқ вазиятларни ўрганиш бўйича муваққат комиссия ишининг муддатини узайтиришди. У 10-ноябрда Туркиянинг Истамбул шаҳридаги меҳмонхонанинг бирида отиб ўлдирилган. 

Депутат ва комиссиянинг аъзоси Мирлан Жээнчороев билдиришича, иш давлат органларининг бари комиссиянинг сўровларига жавоб бермагани сабабли узайтирилган. 

«Жавоб бераётган давлат органларига сўровлар жўнатилган. Аммо жавобнинг бари келганича йўқ. Бугунги куни давлат органларининг бир қисми маълумотларнинг барини бергани йўқ», — деб билдирди у.

Депутатлар комиссияси 21-ноябрда тузилган ва унга турли фракциялардан 12 депутат киради. Аввалроқ комиссия таркибида депутат Искендер Матраимов ва Алтинбек Сулайманов ҳам бўлган, аммо улар кейин ўз ихтиёри билан комиссиядан чиқиб кетишган. 

Искендер Матраимов комиссиядан манфаатлар тўқнашуви туғилмаслиги учун чиқиб кетган, чунки у божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси. Саймаитининг айтишича, Райимбек Матраимовнинг божхонадаги коррупция тармоғига алоқаси бўлган. 

Сулайманов комиссиянинг ишида «шубҳа туғилмаслиги учун» чиқиб кетган, чунки у Саймаити билан боғлиқ бўлгани эҳтимол. 

Саймаитининг ўлими

Айэркен Саймаити 10-ноябрда, Истамбул меҳмонхоналаридан бирининг кафесида отиб ўлдирилган. Туркия ОАВларининг маълумотига кўра, кафеда Саймаитига бир киши яқинлашиб, овоз пасайтигичли тўпончадан ўқ отган. 

Саймаитининг ўлдирилиши бўйича ишга алоқадор тўрт киши қўлга олиниб, гумондорлар изини яшириб кетган машина ва қурол топилган. Саймаитининг жони 1000 долларга баҳолангани хабар қилинмоқда — шу миқдордаги пул қотилга тўланган бўлиши мумкин. 

Қирғизистонда Саймаитининг нуфузли дейилган Матраимовларнинг клани билан боғлашади. «Клооп» ва «Азаттык» суриштирув ўтказиб, унда Саймаити Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетганини тан олган. 

Пулнинг кўпроқ қисмини Хабибула Абдуқодирга жўнатиб турган. Абдуқодир — бу 55 ёшдаги хитойлик тадбиркор, у миллионлаган доллардан иборат декларацияланмаган ва нотўғри расмийлаштирилган товарларни Хитойдан Қирғизистонга ва ундан кейин қўшни ўлкаларнинг бозорларига етказиб турган. 

Саймаити Абдуқодирга божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ёрдам бериб турганини, у орқали давлат ходимларини сотиб олиш амалга оширилганини айтган.