Қирғизистоннинг чегара хизматидан соат 11:30да Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида вазият «барқарор» эканини билдиришди. Муассасадан хабар қилинишича, можаронинг чиқишига 16-декабрда аниқланмаган ҳудудда тўсиқ ўрнатилиши сабаб бўлган.
Ўша куни Қирғизистоннинг чегара хизмати жанжал тинчитилганини билдирган. Аммо эртасига идорадан Тожикистоннинг номаълум фуқароси Баткен туманининг Кўк-Тош қишлоғига чегарадош аниқланмаган ҳудудда қирғизистонликни калтаклашганини билдиришган. У вилоят касалхонасига етказилган.
Бунинг оқибатида икки ўлканинг 200 нафарга яқин турғуни тўпланиб тортишув юз берган. Кўп ўтмай у тош ирғитишларга айланган. Вазиятни барқарорлаштириш учун ҳудудга чегара хизмати етакчисининг биринчи ўринбосари, полковник Абдикарим Алимбаев борган. Чегара хизматидан билдирилишича, 18-декабрда таҳминан соат 11:30да икки томонлама сўзлашувлар вақтида Тожикистон тарафдан номаълум фуқаролар қирғизистонликларга қараб тош ота бошлаган.
Қирғизистон фуқаролари жавоб қайтариб, тожикистонликларга қарашли икки автомобилнинг деразалари синган. Орадан 20 дақиқа вақт ўтгандан кейин тожик тарафдан ўқ отилиб, Қирғизистон ИИВининг ходими қўли ва оёғидан жароҳатланган. Шунингдек Самаркандек қишлоқ кенгашининг депутати ўқдан ярадор бўлган. Бундан ташқари, жанжалдан Қирғизистон тарафдан 4 киши жароҳат олди — уларнинг уч нафари ИИВ ходимлари. Жабрланувчиларнинг вазияти «қаноатланарли» деб баҳоланмоқда.
Тожикистоннинг версияси
«Озоди» радиоси Тожикистоннинг Исфара туманидаги яширин манбасига таяниб «қирғиз қишлоғининг турғунлари тасодифан Қирғизистон ҳудудига кириб кетган тожикистонлик мактаб ўқувчиларини калтаклашганини» ёзиб чиқди. Натижасида ўқувчи Умедджон Сафаров касалхонага етказилган.
Шу сабабдан 17-декабрда икки халқнинг ўртасида тортишув юз бериб у тош ирғитишга айланиб кетган. Можародан қишлоқ масжидининг имоми Содикбой Набиев жабрлангани хабар қилинмоқда. Шунингдек «Озоди» Исфара шаҳри администрациясининг вакилига таяниб Қирғизистон чегара хизмати ўқувчи Умедджон Сафаровнинг калтакланганига беэътибор муомала қилганини хабар қилди.
Икки тарафли сўзлашувлар
18-декабрда ўтган сўзлашувларнинг натижасида аниқланмаган ҳудудда Қирғизистон ва Тожикистоннинг фуқаролари тарафидан ўрнатилган тўсиқларини олиш бўйича қарор қабул қилинган. Қирғизистоннинг чегара хизматидан эса жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари чегарага яқин ҳудудларда назорат ўтказишганини ва Баткен вилоятида жойлашган чегара қисмлари кучайтирилган тартибда хизмат ўташаётганини қўшимча қилишди.
Чегарага яқин ҳудудда бот-бот жанжал чиқиб туради. Уларга тўсиқларни қуриши, байроқ ўрнатиш ёки маҳаллий турғунлар ўртасида чиққан маиший жанжаллар сабаб бўлади. Аммо энг асосий сабаб — бу Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида халигача аниқланмаган ер участкалари бор. Икки мамлакатнинг етакчилари бунгача бўлган жанжалдан кейин учрашиб, бу масалани хал қилишни ваъда қилишган. Аммо ҳозирги вақтда муаммо ҳамон хал этилгани йўқ. Сентябрда бўлган жанжалда 4 киши ҳалок бўлган — бир қирғизистонлик ва уч тожикистонлик.