Бишкекда Садир Жапаровни қўллаш бўйича тинчлик митинги бўлиб ўтди

387

Собиқ депутат Садир Жапаровни қўллаш бўйича тинчлик митинги шаҳарнинг шарқидаги Горький номидаги сайлгоҳида бўлиб ўтди. 

Акцияга 100дан ортиқ киши қатнашди. Жапаровнинг тарафдорлари ҳукуматни ҳозирда 10 йиллик жазосини ўтаётган собиқ депутатга раҳм қилишга чақиришди. 

Фуқаровий фаол Мелис Аспеков Жапаровни озодликка чиқариш учун 500 минг имзо тўпланганини билдирди.

Унинг айтишича, собиқ депутатнинг тарафдорлари миллион имзо қўплаб, уни президент Сооронбай Жээнбековга ўтказиб беришни режалаштиришмоқда. 

Аввалроқ Жапаров президентга мурожаатида шафқат сўраган. Биринчидан, у ўзига қарши иш тўхтатилган деб ҳисоблайди. Иккинчидан, оиласи оғир вазиятда. 

Унинг адвокати Шарабидин Токтосунов «Клооп»га берган интервьюсида тушунтиришича, Жапаров турмада ўтирган вақтда ота-онаси халок бўлиб, ўғли автоавариядан вафот этган. 

«Ҳозир унинг оиласи оғир аҳволда. У шу сабабдан шафқат беришни сўрамоқда», — деб билдирган Токтосунов.

Садир Жапаров — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг бошқарувига қарши чиққан сиёсатчи. 

2018 йили суд Жапаровни Қоракўл шаҳрида ва 2013 йили Сару қишлоғида «Қумтўр» олтин конини миллийлаштириш учун митингни молиялашда айбдор деб топган. 

Суд Жапаров митингчиларни бошқариб турган ва Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олинглар деб митингчиларга буйруқ берган деб ҳисоблаган. У 11,5 йилга озодликдан ажратилган. 

Кейинчалик Олий сул бу муддатни бир ярим йилга қисқартирган. 

Каптагаев ўзи эса Жапаровга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб, жорий йилнинг сентябрида сиёсатчининг ишини қайта кўриб чиқишни илтимос қилган.