Депутат Дастан Бекешев ҳуқуқ тартибот органларидан Factcheck.kg сайтига бўлган кибер ҳужумни ўрганиб, Қилмишларнинг ва жиноятарнинг умумий реестрига расмийлашлтиришни илтимос қилди.
«Ўтган куни, 17-декабрда, бир воқеа бўлди. Журналистлар бу бизнинг Қирғизистонда бир таниқли оила ҳақида суриштирув тайёрлаб, эълон қилгандан кейин 2 соат ўтиб DDoS ҳужум бошланган. Бошқа сайтлар ҳам бу маълумотни “перепечатка” қилгач, уларга ҳам DDoS ҳужум бўлган. DDoS ҳужум Жазо кодексининг “Компьютер маълумотига ҳуқуқий меъёрсиз кириш”, “Зарар етказувчи компьютер дастурларни тузиш” ҳамда “Компьютер саботажи” моддаларининг асосида жиноий харакат қатори ҳисобланади. Энди мен билмайман, бизнинг ҳуқуқ тартибот органлари ушбу текширувни қила оладими, йўқми, жиноий харакатлар қаердан чиқди, ким қиляпти уни, компетенция шундай борми, мутахассислар борми?» — деди депутат.
Бекешев ҳукумат яқиндагина Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирган мамлакатларнинг ахборот технологиялар тармоғидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича битимни ратификациялаганини ва агар эҳтиёж бўлса бошқа давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилиш мумкинлигини ёдга солди.
Factcheck.kgнинг журналистлари Bellingcat билан биргаликда божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг хотини Уулкан (Аманда) Тургунованинг кийим-кечаги, автомобили ҳамда зер-зебарларининг қиймати қанча экани ҳақида суриштирув эълон қилишган.
Суриштирув эълон қилинган вақтдан икки соат ўтгандан кейин Factcheckтин сайти DDoS ҳужумига учраган. Бундан ташқари, мазкур суриштирувни ўз сайтларида чоп қилган «Кактус», «Экономист», Govori.tv, «Вечерний Бишкек», knews.kg, «Политклиника» ҳамда Kloop.kg сайтлари ҳам кибер ҳужумларга учраган.