«Газпром» мактабининг ўқувчилари директорини ишдан бўшатишдан сақлаб қолишди

419
Сурат: Азамат Акенеев

«Газпром» мактабининг ўқувчилари ота-оналари билан биргаликда 14-декабрда қаршилик акциясига чиқишди. Ўқувчилар «Газпромга Азамат Шамилевич керак», «Биз Азамат Шамилевич билан ривожланиш ва бирдамлик учунмиз» ҳамда бошқа шу каби плакатларни ёзиб чиқишган. Эртасига Азамат Шамилевич — «Газпром» мактабининг директори Азамат Дийканбаев ўз ўрнида қолгани маълум бўлди. Нима бўлганини тушунтирамиз. 

Мэриядаги манба

Азамат Дийканбаев

Дийканбаев бўшатилаётгани ҳақидаги маълумот 12-декабрда пайдо бўлган — бу ҳақда «Кактус» нашри мэриядаги ахборот манбаларига таяниб ёзиб чиыыан. Унда «Кактус» Азамат Дийканбаев бўшатилиб, ўрнига мактабни Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Валентина Лисниченко бошқариб қолди деб билдирган. Лисниченко бунга қадар шаҳардаги №9 мактабни бошқарган. У «Газпром»нинг мактабини бошқаришга таҳминан 2020-йилнинг 9-январидан бошлаб киришиши керак эди.

Дийканбаев журналистларга аввалгидек тартибда ишлаётганини ва директор ҳақида маълумотга изоҳ бермаслигини билдирди. Шунга қарамай ота-оналар қўмитасининг аъзоси Улук Кидирбаев директор кетаётганини тасдиқлади.

«Азамат Дийканбаев бу қарорни соғлиғига боғлиқ вазият сабаб қабул қилганини айтди. Аммо бунга ҳеч ким ишонгани йўқ, чунки биз раҳбарини алмаштириш бўйича қандайдир бир тайёрланган иш бўлаётганини кўриб турибмиз-да. Янги кадр очиқ танловсиз, ота-оналарнинг ва жамоатнинг фикрии ҳисобга олмаган ҳолда тавсия қилинмоқда», — деган Кидирбаев «АКИпресс» нашрига.

Валентина Лисниченко

Лисниченко бу вақт давомида янги директор бўлиб боришини инкор қилиб,  бу мактабнинг бошқарув раислигининг кенгашига тайинланганини айтиб келган. Шаҳар кенгашининг матбуот хизмати эса 13-декабрда Лисниченконинг маслаҳатчиликка тайинланган фактини тасдиқлаган.

Норозилик акцияси

Ота-оналер ва болалар митингга 14-декабрда чиқишган. Уларнинг айтишича, айрим ўқитувчилар ҳам Азамат Дийканбаевга ҳамфикр бўлиш мақсадида хизматларидан кетишга тайёр бўлишган.

Ота-оналар Дийкамбаевни ҳимоя қилиш мақсадида жамоа мактубини ёзиб, Бишкекнинг мэри Азиз Суракматовга, мактабнинг назорат кенгаши ва «Газпром Қирғизистон»нинг бош директори Болот Абилдаевга  жўнатишган.

Улар мактаб директорининг алмашишига тўлиқ қарши эканларини билдиришган.

Ота-оналарнинг айтишича, директор мақсадга мувофиқ бўлиб, болалар мактабга қувониб боришади. Ўша болалар ўз директорини ҳимоя қилиш учун митингга чиқишга қарор қилишган.

«Қирғизистон тарихида биринчи марта мактаб ўқувчилари директорни ҳимоя қилиб чиқишди. Биз, ота-оналар, болаларимизни, уларнинг мактабини сақлаб қолишга бўлган холис харакатларини назардан четда қолдира олмаймиз. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг кўпчилиги директор билан бирга кетамиз деб ариза ёзиб қўйишди. Агар мактабнинг директори алмашадиган бўлса, унда барини қайтадан бошлашга тўғри келади деб ишонч билан айтса бўлади», — деб айтилади мактубида.