«Қирғизистонда ОАВнинг ишига чеклов қўйилмайди» — ТИВ

448

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Матраимовларнинг қирғиз ОАВларини судга бергани бўйича АҚШнинг Намояндалар Палатаси қўмитасининг изоҳига жавоб берди. Қўмита Қирғизистоннинг ҳукумати «Клооп» ва «Азаттык»нинг «коррупция бўйича ишончли айбловларини бартараф қилиш» ўрнига журналистикани тазйиққа олмоқда деб билдирган. Қирғизистоннинг ТИВи бу билдирувни «хайрат билан» қабул қилган. 

Муассаса огоҳлантиришни ҳақиқатга мос тушмайди деб ҳисоблаб, буни ўлканинг суд ҳокимиятига таъсир кўрсатиш ва ички ишига аралашиш харакати қатори қабул қилиб, АҚШнинг Намояндалар Палатасининг қўмитасиша маълумот манбасини «синчковлик билан» текшиширишни ва ўрганишни «қатъий» тавсия қилди.

«Қирғизистонда ОАВларнинг фаолиятига қандайдир бир чеклов йўқ эканини алоҳида таъкидлаймиз. Мамлакат қабул қилинган халқаро масъулиятларга кўра матбуот эркинлигини, ҳуқуқ устуворлигини ва демократиянинг тамойилларига қатъий равишда содиқлигини намойиш этиб келмоқда», — деб ишонтиришди ташқи сиёсий муассасадан. 

Матраимовларнинг даъво аризаси, ўз навбатида, 21-ноябрда ва 3-декабрда бир неча қисм билан эълон қилинган «Азаттык», «Клооп» ва халқаро OCCRP суриштирув марказининг ҳамкорликдаги суриштирувига жавоб тарқиасида берилган. 

Ор-номусини ва обрў-эътиборини ҳимоя қилиш бўйича даъвос аризасига кўра, Матраимовлар «Азаттык»дан 22,5 млн сом, «Клооп»дан 12,5 млн сом ва журналист Али Токтакуновдан 10 млн сом компенсация ундиришни исташади. 

Бундан ташқари, улар суриштирув устида ишламаган, фақатгина уни ўз сайтида эълон қилган 24.kg нашридан 15 млн сом компенсация ундириш харакатини кўришмоқда.