«Жээнбековнинг қаттиқ ваъдасига қарши келади» — «Эркин Европа/Озодлик» радиосининг директори ҳисобларини қамоққа олиниши ҳақида

412

«Эркин Европа/Озодлик» радиосининг директори Жейми Флай Матраимовларнинг «Азаттык» журналистларига қарши қўйган даъвоси бўйича фикрини билдирди. Матраимовлар оиласи журналистик суриштирув чиққандан кейин даъво аризаси билан судга мурожаат қилишган. Уларнинг аризасидан кейин Свердлов туман суди дарҳол «Азаттык»нинг банк ҳисобларидан 22,5 млн сомини қамоққа олиш бўйича ажрим чиқарган. 

Флай «бу “Азаттык”нинг фаолиятига ва мустақиллигига қарши ҳаддан ошган ҳужум ва “Азаттык” мухбирлари билан ходимларини қўрқитиш» деб ҳисоблайди.

«Бу шунингдек август ойида мен билан учрашган вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг мустақил журналистикани ҳамда Қирғизистондаги коррупцияга қарши курашни мустаҳкамлаш ҳақидаги қаттиқ ваъдасига қарши келади. Мен бизнинг ҳисобни дарҳол қамоқдан чиқаришни кўпдан кўп илтимос қиламан», — деди Флай.

Жорий йилнинг баҳорида Сооронбай Жээнбеков «Азаттык»нинг журналистик суриштирувлари «коррупция билан курашда жуда муҳим» деб айтиб, у «нашрнинг тингловчиси» эканини таъкидлаб ўтган. 

Суд «Клооп» ва 24.kg ахборот агентлигининг банк ҳисобларини ҳам қамоққа олган. Суднинг маълумоти бўйича даъвонинг қиймати шундай бўлган: «Азаттык»қа 22,5 млн сом (деярлик 320 000 доллар), «Клооп»га 12,5 млн сом (177,7 минг доллар), 24.kgга 15 млн сом (213,2 минг доллар) ҳамда «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакуновга 10 млн сом (142,2 минг доллар).