Кун иқтибоси: Жээнбеков қирғизистонликка Матраимовларнинг Дубайдаги уйини текширишни таклиф қилди

423


Фактинг бўлса, сен ўтиб бор, синглим. 

Манзилни олволиб ёки [ўзинг топ]. Йўқ, учиб бор синглим. 

Сен Дубайда яшаяпсан, Дубайни айттинг, синглим. 

Ўша манзилни олиб синглим, сен ўтиб бор, ёрдаминг тегади. 

Тушуняпсанми? Албатта бор.


Божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва уни оиласининг Дубайдаги мулки даромадига тўғри келмагани ҳақида берилган саволга президент шундай жавоб берди. Президент Сооронбай Жээнбеков иш сафари билан Абу-Дабида юрганда қирғиз диаспораси билан БААда учрашув ўтказган. 

Аввалроқ «Азаттык», OCCRP ва Kloop «Дубайдаги ҳамкорлик. Матраимовлар Абдуқодирнинг оиласи билан қандай ҳамкор қилади?» номли журналистик суриштирувни эълон қилишган. Абдуқодирнинг оиласи — бу хитойлик  бизнесмен Хабибула Абдуқодирнинг нуфузли клани. У Қирғизистон орқали ЕОИИга контрабанда йўлларини тузган.