Атамбаевга қотиллик бўйича айб қўйилди

477

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевга спецназ хизматининг етакчиси Усон Ниязбековни ўлдириш бўйича айб қўйилди. 

ИИВнинг етакчиси Кашкар Жунушалиев билдиришича, Ниязбековни ўлимига сабаб бўлган ўқ Атамбаевга расмийлаштирилган снайпер винтовкасидан чиққан. «Альфа» махсус тузумининг етакчиси 7-августда Атамбаевнинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйини штурмга олиш вақтида ҳалок бўлган.

Парламентнинг депутати Тинчтик Шайназаров Қўй-Тошдаги воқеаларга жавобгарлик «тўлиғи билан» Атамбаевда ва унинг тарафдорларида деб билдирди. 

«У оммавий тартибсизлик, талончилик билан ўтган харакатлар орқали ҳукуматни куч билан олишни режалаштирган. 2019 йилнинг 7-8-августларида Қўй-Тош воқеаларига бўлган жавобгарлик тўлиғи билан Атамбаев ва унинг тарафдорларида», — деди у.

Парламентнинг аъзолари йиғинда ҳукуматга ҳамда ҳуқуқ тартибот органларига давлат комиссиясиннинг хулосасида жой олган фактларни текширишни топширишди. 

Қўй-Тошдаги воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг топшириғи бўйича 29-августда тузилган. У комиссияни вице-премьер-министр Жениш Разаков бошқарган, унинг таркибига эса етти депутат, Хавфсизлик кенгашининг аъзолари, жамоат арбоблари ҳамда экспертлар кирган.

Комиссия 7-8-августларда Қўй-Тош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари билан ҳуқуқ тартибот органларининг ўртасидаги тўқнашувни ўрганади. Атамбаевни қўлга олиш харакати оқибатида бир спецназчи халок бўлиб, юзга яқин киши жабрланган.