«Президентнинг обрўсига зарар етказади»: Жээнбековнинг матбуот хизмати Матраимовнинг ОАВга қарши даъвоси бўйича изоҳ берди

397

Президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева «президент матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш тамойилларига амал қилиб, кучли фуқаролик жамияти бўлишини қўллайди» деб билдирди. Мазкур баёнотни божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни оиласи ОАВларни судга бергандан кейин тарқатди. Матраимовларнинг даъво аризасидан кейин «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларининг банк ҳисоблари қамоққа олинган эди (кейинчалик улар ҳисобларни қамоққа олишни бекор қилиш илтимоси билан судга мурожаат қилишган).

Жээнбековни матбуот котибининг айтишича, президент ҳозирги вазиятга қандай реакция қилмасин, жамоатчилик тарафдан суд ишларига ҳамда суднинг қарорига босим кўрсатиш харакати қатори қабул қилиниши мумкин. 

«Бу факт ҳар дойим матбуот эркинлигининг тамойилларига амал қилиб келган президентнигина эмас, бизнинг демократик мамлакатнинг ҳам обрўсига путур етказишини очиқ билдирамиз», — деди Стамалиева.

Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, унинг акаси Искендер Матраимов ҳамда уларнинг рафиқалари, шунингдек уларга тегишли бўлган «Исмаил Ата» ижтимоий жамғармаси 12-декабрда «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларини судга берган. 

Суднинг маълумоти бўйича, Матраимовларнинг обрўсини ва ҳурматини ҳимоя қилиш бўйича даъвонинг қиймати шундай бўлган: «Азаттык»қа 22,5 млн сом (деярлик 320 000 доллар), «Клооп»га 12,5 млн сом (177,7 минг доллар), 24.kgга 15 млн сом (213,2 минг доллар) ҳамда «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакуновга 10 млн сом (142,2 минг доллар).