Қорасувда савдогарлар бозордаги темир тўсиқларни олиб ташлашни талаб қилишмоқда

489

Қорасув туманидаги «Туратали» бозорининг савдогарлар ва маҳаллий турғунлар 5-декабрда бозордаги тўсиқларга норозилик билдириб акцияга  чиқишди. Бу ҳақда «Турмуш» нашри билдирди.

Нашрнинг маълумотига кўра, акцияга 200га яқин одам тўплаган. Улар бозорнинг асосий йўлига ўрнатилган тўсиқни олиб ташлашни талаб қилишган. Бу тўсиқлар савдогарлар ва харидорлар автомобил йўлидан юрмай, ер ости йўлагидан фойдаланиши учун қўйилган. 

«Совуқда ўтирамиз, ҳожатхонага бора олмаймиз. Подземка [ерости йўлаги] билан ўтиш керак. Банкка келиш учун яна ўша ер билан ўтиш керак.Биз [яқин] жойда савдо қилсак, айланиб ўтишимиз керакми? Бу ер нима, қамоқхонами?», — деди норози бўлган савдогарлардан бири. 

Акциянинг давомида бозорга олиб борувчи йўл бетон тўсиқлар билан тўсилган. Йўл савдогарларнинг олдига Қорасув туманидаги Сарай қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Замир Тургунбаев чиққандан кейингина очилган. 

Тургунбаев «Клооп»га билдиришича, маҳаллий турғунлар ҳамда савдогарлар янги ер ости йўли қурилганига қарамай, автомобил йўлидан ўтишни тўхтатишмаяпти. 

«Менинг тушунишимча ўша ерда турган таксислар [норозилик акциясини] бошлашди. Мен борган вақтда бетон тўсиқларни бузиб, ағдариб, йўлни тўсиб қўйишибди. Ким қилди деб ўша ерда турган 50-60 одамдан сўрасам, ҳеч ким бўйнига олмади. Ҳозирча 3 эшикни очиб турдик», — деди қишлоқ ҳукумати раҳбари. 

Можароли ер ости йўли

Қорасув туманидаги ер ости йўлагининг қурулиши 2018 йилнинг апрелида бошланиб охирида фойдаланишга берилиши керак эди. Аммо йўлакнинг очилиши бир йил кечикиш билан 2019 йилнинг ноябрь ойидагина ўтган. 

Ўтиш йўлининг умумий узунлиги 22 метр, эни 16 метрни ташкил қилади. Ер ости йўлини қуришга тендерни 28 миллион сом таклиф қилган «СуТранспромжилстрой» қурулиш компанияси ютуб олган. Бироқ қўшимча ишлар билан қурулиш қиймати 32 миллион сомга етган.

Йўл ости йўлини қуриш ишлари бошлангандан торитб бир қанча муаммо туғилган. Унинг қурулиш ишлари вақтида тугамай совуқ тушганда йўлакнинг шифтидан, зинапояларидан ёмғир суви кириб, янги қурулишни яроқсиз аҳволга келтириш қўрқинчи туғилган. 

2019 йилнинг январь ойида экотехинспекция янги таъмирланган йўлак яроқсиз аҳволга учраб бораётганини сезиб, финпол қурулишнинг сифатини текшира бошлаган.