«Қумтўр»ни бедарак ишчиларининг йўлтанламаслари топилгани билан йўқолганлар ўзлари топилгани йўқ. Икки ходим 1-декабрь куни эрта тонгдагии кўчкидан кейин йўқолган. Айни куни Лисий ҳудудида эвакуация бошлангани маълум қилиниб, ходимлардан бири хавфли ҳудуддан ҳамкасбини қутқаришга харакат қилиб, натижада иккиси ҳам бедарак йўқолган.
Кўчки сабаб эвакуация бошлангани ҳақида тонгги 5:43да хабар қилиниб, хавфсиз ҳудудга икки ишчидан ташқари, бари қайтиб келишган. Хавфсиз ҳудудга бульдозернинг ҳайдовчиси Ж. Жунушев ҳамда тоғ кон бўлимининг мутахасси О. Ишенбеков келмай қолган. Шунингдек улар рация чақирувига жавоб беришмаган.
Қумтор қидирув ишларини бошлади, кейинроқ ҳукумат бу ишларга ФҲВнинг қутқарувчилари жалб қилинганини билдирди. Компаниядан маълум қилинишича, Ишенбековнинг хизмат машинаси билан ҳамкасби Жунушевни эвакуация қилишга харакат қилган бўлиши мумкин.
Бедарак бўлаётган ишчиларни ФҲВнинг 26 қутқарувчиси, авария қутқарувчилари жамоасининг 12 аъзоси қидирмоқда. Бундан ташқари, қидирувга итлар ва бошқа зарурий техникалар жалб қилинган. Шунингдек кўчкининг сабаблари текширила бошлади. Воқеага ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам эътибор қаратиб, «барча керакли чораларни қўришни» топширди.
Мазкур воқеадан кейин карьердаги ишлаб чиқариш жараёни вақтинча тўхтатилган.