Туркияда контрабандада гумонланган олти қирғизистонлик қўлга олинди

511

Олти нафар қирғизистонлик Истамбулнинг аэропортида қўлга олинган, бу ҳақда Туркиянинг Савдо вазирлиги билдиради. Қирғизистон фуқаролари Истамбулга Олмати рейси билан боришган. Улар гўёки «божхона расмийлаштирганига мос келувчи товар йўқлигини» билдиришган.

Турк божхоначилари қирғизистонликларнинг тўққиз чемодани билан олти сумкасини текшириб, 7 минг 390 каробка электрон тамаки топишган. Тамакиларнинг умумий қиймати 152 минг турк лирасини тузган (бу 26,5 минг долларга яқин пул). Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу товарларни ўлка ҳудудига киргизиш ҳамда қўлланишни тақиқлаган. 

Қирғизисонликлар юк контрабанда деб топилгандан кейин қўлга олинган. Турк қонунлари бўйича, улар беш йилга қадар озодликдан ажратилиб ёки жарима солиниши мумкин. 

Қирғиз ТИВининг позициясини билиш имкони бўлмади.