Алмазбек Атамбаевни судга мажбурлаб олиб келишди

445
Алмазбек Атамбаев судда. Сурат: Адил Турдукулов

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёв билдиришича, ҳимоясидаги шаҳс Биринчи май туман судига конвой томонидан мажбурлаб олиб келинган. 

Биринчи май туман суди маълум қилишича, суд йиғинида Атамбаевгагина қарши эмас, собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева, профессор Абдухалим Раимжанов ҳамда ЖИДХ етакчисининг собиқ маслаҳатчиси Каликбек Качкиналиевга ҳам қарши ишлар кўриб чиқилмоқда.

Уларнинг бари криминал авторитет Азиз Батукаевни қамоқдан ноқонуний бўшатилишига боғлиқ иш бўйича айблашмоқда. Суд «яширин» тартибда ўтмоқда. Кейинги мажлис 6-декабрга тайинланди.

Атамбаев бунга қадар ишнинг дастлабки тингловларга келишдан ва МХДҚнинг тергов қамоғидаги камерасидан чиқишдан бош тортаётган эди. Шу сабабдан уни куч билан олиб келишган.

Бу МХДҚ айбланувчиларни мажбурлаб судга олиб келаётган илк ҳолат эмас. Сентябрнинг охирида куч ходимлари собиқ ҳукумат раҳбари Сапар Исаковни ҳам судга мажбуран олиб келишган — у ИЭМни янгилашдаши коррупция иши бўйича айбланмоқда.

Батукаевнинг иши

Қирғизистон ҳукумати Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича терговни 2019 йили баҳорда қайта бошлаган. Криминал авторитет Азиз Батукаев 2013 йили лейкоз бўйича маълумотнома асосида бўшатилиб, шундан кейин тиббий ҳужжат сохта экани маълум бўлган.

Батукаевнинг ишини тергов қилиш собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши айб қўйилишига сабаб бўлиб, унинг дахлсизликдан ажратиш билан қамалишига олиб борган.

Бу иш бўйича бошқа амалдорлар ҳам фигурант бўлиб ўтишмоқда, уларнинг орасида ЖИДХнинг собиқ етакчиси ва парламентнинг амалдаги депутати Зарилбек Рисалиев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева ҳамда собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов бор.

ИИВ Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича уч карра сўроққа чақирган, аммо у бу чақирувларнинг учини ҳам эътиборга олмай, терговчи билан учрашувга келмаган.

Натижада августнинг бошида куч органлари Атамбаевни куч билан қўлг аолишган. У Қўй-Тошдаги уйида икки кун давом этган қаршилик кўрсатувдан кейин ҳукуматга таслим бўлган. Махсус операциянинг вақтида бир спецназчи ҳалок бўлган. Атамбаев ўзи МХДҚнинг тергов қамоғида.