Райимбек Матраимов МХДҚга сўроққа чақирилди

511
Райимбек Матраимов МХДҚнинг олдида. Сурат: Акипресс

29-ноябрда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) божхона етакчисиннг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни гувоҳ қатори сўроққа чақирди. Тергов хитойлик бизнесмен Айэркен Саймаитининг Истамбулда ўлдирилиши юзасидан тергов доирасида ўтказилмоқда. 

Саймаити божхонадаги контрабанда ва коррупция бўйича журналистик суриштирувнинг маълумотчиси бўлиб, Райимбек Матраимов билан қандай ишлашгани ҳақида айтиб берган. 

«Матраимов журналистик суриштирувда эълон қилинган барча ҳолатлар бўйича тергов қилинади», — деб айтилади МХДҚнинг баёнотида. 

Матраимовнинг Абдуқодир клани билан алоқаси ҳақидаги суриштирув 

OCCRP, «Азаттык» радиоси ҳамда «Клооп» «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» деб номланган журналистик суриштирув эълон қилиб, хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодирнинг Қирғизистондаги нуфузли Матраимовлар клани билан қандай алоқаси бор эканлиги ҳақида айтиб беришган. 

Журналистларга маълумотчи бўлган Айэркен Саймаити Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний чиқариб кетганлигини тан олиб, коррупция схемаси аввал божхона раҳбарининг ўринбосари бўлган Райимбек Матраимовнинг ёрдами билан тузилганини билдирган. 

Суриштирув коррупцияга қарши акциянинг чиқишига туртки бўлган. Суриштирувнинг маълумотчиси журналистларнинг материали чиққунга қадар ўлдириб кетилган.  Саймаитининг ўлдирилиши фактига боғлиқ жиноят иши қўзғалиб, тўрт гумондор қўлга олиниб, собиқ консул Эркин Сопоков терговга олинган. Споков консулликнинг автомобилини Саймаитига фойдаланишга бергани учун «Хизмат лавозимин суиистеъмол қилиш»да айбланиб қўлга олинган. 

Матн устида ишлаганлар: Айдай Иргебаева, Камила Баймуратова