Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари #Я/МыАвтандилЖоробеков ва #Мен/БизАвтандилЖоробеков деган хэштеглар билан шундай ёзувли суратларни эълон қилишмоқда. Улар бундай постлари билан «БеспределKG» паблигининг администраторини қўллашмоқда. Яқиндагина унга қарши жиноят иши қўзғалган.
Суднинг қарори бўйича, унга божхонадаги коррупция ва контрабанда бўйича журналистик суриштирувнинг фигуранти бўлган бизнесмен Хабибула Абдуқодир билан президент Сооронбай Жээнбековнинг алоқаси ҳақида ижтимоий тармоқдаги пости сабаб бўлган.
«Мен/Биз» ёзуви тадқиқчи журналист қўлга олингандан кейин Россияда қўлланила бошлган — унда одамлар Голуновни қўллаб тинчлик акцияларига чиқишган. Кейинчалик шу каби ёзув Москвадаги ёзги норозилик акциялари вақтида актёр Павел Устинов қўлга олингандан кейин ҳам қўлланилган.
Фейсбукдаги пост учун қўлга олиш
Автандил Жоробеков (ишнинг материалида у Афтандил Жоробеков деб кўрсатилган) 24-ноябрда «ҳудудлар аро низо қўзишда» айбланиб қўлга олинган. Аслида, МХДҚнинг маълумотига кўра, постнинг низо қўзишга алоқаси йўқ, ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари шунчаки шарҳларда ўзаро талашиб-тортишишган.
Дастлаб, МХДҚ «Клооп»га мустақил линвистик таҳлил ўтказа олиши учун Жоробековнинг постларига ҳаволаларни беришдан бош тортган. Кейинчалик паблик эълон қилган Қирғизистоннинг қочқиндаги президенти Қурманбек Бакиев ҳамда қирғиз-тожик чегарасидаги жанжаллар ҳақидаги постларнинг скриншотларини жўнатган.
Бироқ Биринчи май туман судиниг қарорида — «Клооп»га ҳужжатнинг аниқлигини тасдиқлаб беришларича — «БеспределKG» гуруҳининг бошқа маълумоти кўрсатилган. У «Хабибула ва Соке Райимни чиқариб кетишди!» деб аталат. Шунингдек у божхонадаги коррупция ва контрабанда ҳақида журналистик суриштирувнинг фигуранти Хабибула Абдуқодирнинг суратларидан иборат.
«Раим Матраимов — Қирғизистонда энг йирик коррупционер эмас, у шунчаки алоҳида олинган кичик бир ўлканинг куратори, бутун миллатлараро уюшган жиноят гуруҳининг ортида эса, Сооронбай Жээнбековни “чўнтаги” — Хабибула Абдуқодир турибди», — деб ёзилган постда.
МХДҚнинг таъкидлашича, Жоробеков «Давлат раҳбарининг коррупция жинояти бўйича шерик эканлиги тўғрисида ёлғон ва провокацион маълумот тарқатган».
Блогер 2020 йилнинг 24-январигача тергов изоляторига киргизилди. Жоробековнинг тарафдорлари унга омбудсменни ва Қийноқларга қарши миллий марказнинг етакчиси Нурдин Сулаймановни киргизмай қўйишганини хабар қилишди.