Бир кадр билан: Бишкекдаги қора тутун кўли

479
Сурат: Сэм Бараталиев

Суратчи Сэм Бараталиев Қўй-Тош қишлоғининг ҳудудида туриб Бишкекнинг устини суратга олган. 

Баландликдан тоғ ортида кўл бордек сезилади. «Нима нари томондаги кўлми?» — деб сўрашди суратчидан чет эллик дўстлари. 

Аммо у кўл эмас, у Бишкекнинг устида йиғилган қора тутун. Ҳозирда Бишкекда ҳаво шунчалик бузилганидан, у соғлиқ учун зарарли. Шаҳар ҳукумати пойтахтда ҳаво хавфли эканини тан олиб, турғунлардан юз ниқоби кийиб юришни ва ҳаво тозалагичларни сотиб олишни илтимос қилган. 

Бишкекнинг ҳавосида онкологик касалликларнинг чиқишига туртки бўлувчи формальдегид жуда кўп. Ҳавода бошқа ҳам зарарли қўшилмаларнинг  концентрацияси юқори.