Жалолобод вилоятининг Мойлисув шаҳрида 27-ноябрь куни №12544 ҳарбий қисмида хизмат ўтаётган аскар ўзини осиб ўлган. Марҳумнинг жасади мазкур ҳарбий қисмнинг автопаркидан топилган. Бу воқеага боғлиқ Қуролли кучларнинг қурғоқликдаги аскарларининг командорлиги хизмат текширувини бошлади.
Бу ҳақдаги маълумотни Қирғизистон қуролли кучларининг матбуот котиби Гулзат Жарашева «Азаттиқ»қа билдирган. Унинг айтишича, воқеа тафсилотлари тергов қилиниб, Жалолободнинг гарнизон прокуратураси судгача тергов чоралари олиб борилмоқда.
Марҳум 2019 йилнинг апрелидан бошлаб ҳарбий хизматини ўтай бошлаган. У Олабуқа туманининг турғуни. Маълумотга кўра, у ўн кунлик таътилда юриб, 26-ноябрда хизматини ўташга киришган.
Бунга қадар Ўш вилоятининг Моди қишлоғида ва Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғида хизмат ўтаётган аскарлар ўз жонига қасд қилишган.Улардан бири ўз уйида, иккинчиси эса №73809 ҳарбий қисмда ўзини осган.
Муаллиф: Айзат Қамчибекова