Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев божхонадаги «аввалги ва ҳозирги ходимларининг материалларда ёритилган коррупция ишларини» текширишни топширди. Ҳукумат раҳбари мазкур баёнотни божхона тизимидаги коррупция, контрабанданинг кўлами ва Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар ҳақида журналистик суриштирув чиққандан кейин билдирди.
Ҳукумат раҳбари текширувни «қисқа муддатда» олиб боришни талаб қилмоқда. Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, ҳуқуқ тартибот органлари журналистларнинг сурштирувидаги материалларни текширмоқда.
Абилгазиев божхона хизматининг ишидаги ҳозирги коррупцияга қарши чораларни самарасиз эканини, «бажгирларнинг фаолиятидан ўрин олиб, ҳукуматнинг коррупцияга қарши курашдаги барча куч-харакатини йўққа чиқарган коррупция кўринишлари» эса юз бераётганини тан олди. Коррупцияга қарши курашиш учун муассасанинг ишига янги технологияларни киргизишмоқда.
Журналистларнинг суриштирувига кўра, контрабандада ва Қирғизистондан 700 млн долларнинг чиқариб кетилишижа божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов муҳим ролни ўйнаган. У шунингдек халқ ичида «Раим миллион» лақаби билан таниқли. Журналистик суриштирувдаги маълумот манбааси Айэркен Саймаити ўлкадан пулларни тўғридан-тўғри чиқариб турган ва у Матраимовни божхона тармоғидаги контрабандачиларнинг пораларини бўлиштирувчи деб атаган.
Журналистик суриштирувнинг чиқиши коррупцияга қарши акцияга сабаб бўлиб, унда қатнашувчилар Райимбек Матраимовнинг қамалишини ва реал ислоҳотларни талаб қилишган. Райимбек Матраимов — депутат, амалдорлар ва тадбиркорлардан иборат Матраимовлар кланининг аъзоси.
Матраимов ўзи эса коррупция бўйича айбловларни туҳмат деб атамоқда. Ижтимоий тармоқлардаги ўнлаган ботлар журналистик суриштирувни ва ундан кейин келиб чиққан норозиликларни ёмон кўрсатиш билан машғул.