Қирғизистон орқали 700 млн долларнинг изини яширган Айэркен Саймаитининг воқеаси

Бу беш йилдан ортиқ муддатда Марказий Осиёдан юз миллионлаган долларларни чиқариб кетган ва Истамбулнинг марказида ўлдирилган одамнинг воқеаси. Аммо у ўлишидан аввал пулларнинг манбасини ошкор қилган ҳужжатларни журналистларга ўтказиб беришга улгурган. Бунинг ортидан, кўпчиликнинг кўзига чалинмаган  панадаги оила нуфузли сиёсий ҳимоя ёрдами билан яширин карго империясини ишлатиб келгани тасдиқланди. 

        OCCRP, «Азаттык» радиоси ва «Клооп»нинг суриштируви.

Истамбулнинг Европа тарафида, Босфорнинг бўйича Усмонийлар давлатининг

Айеркен Саймати журналист билан Истамбулда учрашган. Сурат: OCCRP

замонида қурилган Чираған саройи ҳашамати кўзга ташланади. Бир вақтда унинг мармар тошдан солинган кенг бўлмаларида Султон Абдул-Азизнинг хизматчилари уёқ-буёққа югуриб, кун кўргани тарихда қолди..

Ҳозир Чирағанда дунё бойлари таомланиб, узун ҳовуз бўйида офтобга товланиб, XVII асрга тегишли ғаройиб дарвозанинг олдида суратга тушган беш юлдузли “Кемпински” меҳмонхона жойлашган. 

2019 йил октябрнинг охиридаги иссиқ кунларнинг бирида саройнинг машҳур боғчасидаги итальян ресторанида одатдан ташқари икки киши учрашган. “Кимдир пойлаётгани йўқми?” деб онда-сонда икки томонини қараб, улар ўртадаги столга қоғозларни ёйиб олиб бир неча соат гаплашган. 

Уларнинг бири журналист эди. Иккинчиси икки йил аввал Қирғизистондан Истамбулга келиб, енгил машиналарни ижарага бериб ишлатувчи агент, ҳушмуомала, кўп сўзловчи 37 ёшдаги Айеркен Саймаити эди.

Саймаитини бир кўрган киши унинг ичида кўплаб сирлар яширин одам деб ўйламас эди. Нима бўлганда ҳам, бир неча кун аввалроқ уни ходимларидан бирини [Қирғизистонда] калтаклаб ўлдириб кетишган. Шу сабабдан хаётидан хавотирланган Саймаити ўзининг ҳақиқий бизнеси ва мижозларини ошкор қилишга тайёр бўлиб қолган. 

Саймаити ўзи тан олганидек, у қора пулни ювувчи мутахассисга айланган. Масалан, беш йил давомида камида 700 миллион долларнинг Қирғизистондан ўнлаган ўлкаларга банк орқали ва нақд турда чиқариб кетилишига масъул бўлган. Маҳфийликни таъминлаш учун банклардаги  пул кўчириш ишлари сохта келишувларга асосланиб, нақд пулни оддий курьерлар ўз пули қатори кўрсатиб ташиб туришган. Қирғизистон дунёдаги энг қашшоқ давлатларнинг бири эканини ҳисобга олганда, пулнинг яширин оқимининг кўлами хайрон қолдирмай қўймайди. 

Бу йил июль ойида Қирғизистоннинг  Финполицияси Саймаити, унинг компанияси ва турмуш ўртоғи етти йил ичида 100 миллионлаган долларни қирғиз банклари орқали чиқариб кетишга масъул бўлганини билдирган. Шунга қарамай бу пул кўчириш ишларини оддий бизнес операциялари қатори кўрсатиб, қонун бузилгани ёки бузилмагани бўйича хулоса чиқармаган. 

Саймаити эҳтиёткорлик билан тўплаган қоғозларини шу баҳор ва ёз ойларида бир четидан чиқара бошлаган. Мухбирларга бўлган ишончи ортгани сари у кўрсатган ҳужжатлар ҳам кўпайган. «Азаттык» радиоси, «коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш лойиҳаси» ва унинг Қирғизистондаги ҳамкори Kloop бир неча ой давомида Саймаити берган ҳужжатларни ўрганиб, уларни далиллар билан пухталаштиришга харакат қилишди. Ҳамкорликдаги суриштирувнинг натижаси Саймаитининг асосий даъволарининг кўпини тасдиқлади. 

Суриштирув тасдиқлаганидек, Саймаити чет ўлкаларга жўнатган пулнинг кўпи шунгача бирорта ҳам аъзосининг сурати очиқ манбаларга эълон қилинмаган яширин уйғур оиласининг лидери, Хитойда туғилган 55 ёшдаги Ҳабибулла Абдуқодир ишлатган компанияларнинг тармоғига тушиб турган. 

Абдуқодирнинг энг яқин укалари Хадир, Полвон ва Айбибула деган бир неча фамилияларни қўлланишади. Тушунарли бўлиши учун ва бизнес империяга Хабибулла Абдуқодир етакчилик қилгани учун, бу суриштирувда уларнинг бизнес тармоғига алоқадор оила аъзоларини умумлаштириб Абдуқодир деб атаймиз. 

Саймаити берган шартномалар ва расмий вакиллар, савдогарлар, тадбиркорлар билан бўлган суҳбатлар бу оиланинг миллионлари декларация қилинмаган ва қалбакилаштириб расмийлаштирилган товарларни Қирғизистонга ташиб, ундан нари Марказий Осиё билан Россиянинг бозорларига етказган яширин тизимдан тушиб турганини тасдиқлади. 

Саймаитининг айтишича, бу сурат (чапдан ўнга қараб) Алимужиан Хадирни, Наби Хадирни, Маймаитили Хадирни, номаълум аёлни ва барини бошқарган Хабибулла Абдуқодирни кўрсатади.

Қўлдаги далиллар ишора қилганидек, бу ишлар ҳукуматдаги юқори даражадаги амалдорлар билан алоқалар бўлмаса амалга ошириб бўлмас эди. Улардан энг асосийси Қирғизистон Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов эди, у шу қадар нуфузли бўлганки, уни кўпчилик дахл қилиб бўлмас одам деб ҳисоблаган. Абдуқодирнинг оиласи топган даромаднинг катта қисми  коррупциялашган тўлиқ бир гуруҳига тўлаб турилган. 

Матраимовлар ва Абдуқодирнинг оиласи Дубайдаги бир кўчмас мулк лойиҳасининг ҳамкор инвесторлари бўлганини журналистлар топиб чиқишди. 

Саймаити айтиб берган бир-бирини ҳимоя қилиш ва коррупция тармоғи  Қирғизистоннинг камбағал аҳолисининг энг муҳтож бўлган жамоат даромадларидан маҳрум қилибгина қолмай, балки мамлакатда қонун устуворлигига ҳам соя солган.

Лекин унинг таъсири фақатгина Марказий Осиё билан чекланмайди. Саймаити айлантиришга фаол иштирок этган пулнинг аксари Бирлашган Араб Амирликларидаги, Европадаги ва АҚШдаги банк ҳисобларига ва кўчмас мулк бозорига оқиб турган. 

Райимбек Матраимовдан изоҳ олиш имкони бўлмади. Унинг оила аъзолари ҳам жавоб бергани йўқ. Унинг акаси Жогорку Кенешнинг депутати Искендер Матраимовнинг ёрдамчиси ҳам вақт берилишини илтимос қилди. Суриштирувга қатнашганларнинг хавфсизлиги сабаб бу илтимос бажарилмай қолди. 

Райимбек Матраимов билан бирга ишлаб юрган адвокат у билан ҳамкорликни тўхтатганини билдириб, изоҳ беришдан бош тортди. 

Абдуқодирнинг оила аъзоларига, Божхона хизматига ва Қирғизистоннинг куч органларидан изоҳ сўраб қилган бир неча илтимосларимиз инобатга олингани йўқ. 

Абдуқадирнинг оиласи билан беш йилдан ортиқ бирга ишлашгандан кейин Саймаити

Айеркен Саймаити. Сурат: Айеркен Саймаити

билан уни шерикларининг ҳамкорлиги зўравонлик йўли билан парчаланган. Шаҳсий ҳавфсизлигидан қаттиқ қўрққан Саймаити 2017 йилнинг баҳорида Қирғизистондан чиқиб кетиб, Истамбулга бориб, бошқа мижозларга яширин молиявий хизмат кўрсатишни давом эттирган. 

Саймаити нима учун аввалги фаолияти ҳақида жамоатчиликка билдиришга қарор

қилганини мухбирларга тўлиқ тушунтириб бермаган. Аммо у ўз қўлидаги маълумот собиқ раҳбарларига қаттиқ зарар келтириши мумкинлигини очиқ айтган. 

«Уларнинг кўп ҳужжатларини, кўп бизнесларини, кўплаб коррупционерларни мен билиб қолдим», — деб билдирган Саймаити. «Уларнинг пули қаерга кетганини, қайда ўтказилганини: Америкага, Англияга, Германияга, Туркияга, Дубайга, Хитойга кўчирган пул маблағларининг ҳужжатлари — ҳаммаси менинг қўлимда эди».

Ўша октябрь куни Босфор бўйидаги учрашувда Саймаити ҳужжатларнинг охирги ва кўп нарсани англатувчи муҳим қисми билан ўртоқлашиб, «яна далиллар бўлади» деб ваъда берган. Аммо у Хитойнинг фуқароси бўлгани учун, уни қамоққа олиш бўйича Интерполнинг огоҳлантируви сабаб экстрадиция масаласидан хавфсираб турган. Хавфсизлигини таъминлаш учун Туркия фуқаролиги учун ариза бериб, уни 14-ноябрда олиб қолишдан умид қилиб турган. Шундан сўнг қўлидаги охирги карталарни фош қилиб, ўзи бунга қадар эълон қилган маълумотлардан шубҳа қилинмайдиган ҳужжатларни кўргазмоқчи эди. 

Аммо бу амалга ошмай қолди. Чираған саройидаги учрашув охиргиси бўлиб қолди. Икки ҳафтадан кейин, 10-ноябрнинг тунида  Саймаити Истамбулнинг қоқ ўртасидаги меҳмонхонанинг кафесида отиб ўлдирилди. 

Бизнесдаги илк қадамлари 

Қирғизистон камбағал бўлса ҳам стратегик жиҳатдан Марказий Осиёнинг қоқ ўртасида жойлашиб, савдо чорраҳасига айланган. (Хитойдан Ўзбекистонга олиб борувчи энг қисқа савдо йўли Қирғизистон орқали ўтади). Пойтахт Бишкекдаги катта кўчаларнинг бири қадимий савдо йўлининг номи билан Ипак йўли деб аталгани ҳам бежизга эмас. Ҳозир ўлкани оралаб ўтган ўнқир-чўнқир тоғли йўллар Хитойнинг буюмлари юкланган чанг босган юк машиналарига тўлган. 

Ўзбек савдогарлари асосини ташкил қилган қадимий Ўш шаҳри савдо-сотиққа қизиққанларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Хитой ва Европани туташтирган Ипак йўлига боғлиқ бу шаҳар ҳозиргача турли-туман бозорлари ҳамда турли миллатлари билан ҳам машҳур. 

Баракали Фарғона водийсидаги айни шу ҳудудга 17 ёшдаги Айеркен Саймаити 1999 йили Хитойнинг Шинжон ҳудудининг маркази Урумчидан келган. Нима мақсадда келганини журналистларга айтмаган бўлсада, ёш йигитни ранг-баранг қирғиз шаҳри қизиқтиргани хайрон қоларли эмас. 

Ўш шаҳри. Айэркен Саймаити бу ерда кўп йил яшаган. У кейинчалик фош қилган яширин юк ташиш империясиннг маркази ҳам шу ерда бўлган.

Савдогарлик ҳаётининг талабига кўра Саймаити туркча, ўзбекча ва қирғизча аралаштириб гапира олган. У хитойча ҳам билган, аммо минтақада ўртоқ тил ҳисобланган русчани ҳеч қачон ўрганмаган. Кириллицада ёзилган хатларни ҳам қийинчилик билан тушунар эди. 

Уни таниган одамларнинг айтишича, Саймаити дастлаб Ўш шаҳрининг четидаги товар контейнерларига ва прилавкаларга тўлган Қорасув бозорида сотувчи бўлиб ишлаган. Бозордаги иш тажрибаси ёш йигитга импорт ва экспорт бизнеси билан яқиндан танишишга имкон тузган кўринади.Чунки бу бозор Ўзбекистоннинг чегарасига яқин жойлашиб, Қирғизистондаги муҳим савдо марказларидан бири бўлиб ҳисобланади. 

Ўша вақтларда Саймаитининг айтишича, у маҳаллий савдогарларнинг пулини Хитойга жўната бошлайди. У ўзининг ишбилармонлиги ва ишончли одам қатори кўргаза олгандан кейин кўп ўтмай Хабибулла Абдуқодир алоқага чиқади. Мухбирларга ҳикоя қилиб бераётганда Саймаити бу нуфузли одамни «ҳожи» деб атаган. (Одатда Маккага зиёратга бориб келганларни «ҳожи» деб аташади.) Абдуқодир укаларининг каттаси бўлган ва Саймаитининг ёрдами билан уларнинг барини бойита олган тизимни ташкил қила олган. 

У «Уйғурлардан “Ўшда ким “шустрий”?"» — деб сўраганда, маҳаллий уйғур савдогарлари уни ёш Саймаитига йўналтиришган. 

«У мени телефон қилиб топган. “Укам, мен ҳам артушлик [Хитой] уйғурман, икимиз ишлайлик, бундай қилайлик, ундай қилайлик” деса, мен “сиз катта киши экансиз, сизга барча нарсани кўрсатиб берай” деб банкка олиб борганман “Бундай ишлайсиз, шундай ишлайсиз” деб кўрсатсам “йўқ, сен қилиб бер” деган”», — деб айтиб берган эди Саймаити.

Саймаитига ҳамкорлик таклиф қилганига қараганда, Абдуқодир таъсирланган бўлса керак. 

Товарлар ва пул айланишига ёрдам бергани учун ёш йигит тушган фойдадан улушини олиб турадиган бўлади. Саймаити ўз ишини бажаради.«Мен унинг қоидалари билан ишлай бошладим», — деган Саймаитининг айтишича, кўп ўтмай яширин бизнесга миллионлаган доллар оқиб кела бошлайди. 

Ака-ука Абдуқодирлар кимлар? 

Аҳолиси Қирғизистонникидан беш ҳисса кўпроқ бўлган қўшни Ўзбекистонда пойтахт Тошкентнинг айланма йўлининг бўйида «Абу-Сахий» бозори жойлашган.  

Ўзбекистоннинг тадбиркорликни рўйхатга олиш базасига кўра, бу бозорни ишлатган компанияга бир қанча йил давомида аввалги президент Ислом Каримовнинг куёви, нуфузли тадбиркор Тимур Тилляев эгалик қилиб келган. 

Бироқ Саймаитининг айтишича, аслида бу бозор унинг янги етакчиси Абдуқодирнинг лойиҳаси қатори 1990 йилларнинг охирида ишини бошлаган. (Бу маълумотни мустақил манбалар тарафидан тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.)

Саймаити Абдуқодирнинг ишончли одамидан эшитган ҳикояга кўра, бозорнинг аталиши оддий хазилдан бошланган. 

«1990-йилларнинг охирида Хабибулла Абдуқодир Тошкентдаги савдогар уйғурларнинг бошини бириктриб, бозор очган. Машҳур ўзбек қўшиқчисининг эридан “фирма очяпман, ном қўйиб бер” деб илтимос қилади. “Қанча берасан?” деб хазиллашса, 1000 доллар таклиф қилади. У пайтда бу катта пул эди. Ўшанда “сен сахий йигит экансан деб бозорнинг номини “Абу – Сахий”  (Абу Хабибулланинг қисқартирилган исми) деб қўйиб берибди», — деб айтиб берган Саймаити.

Бу воқеа афсонага ўхшаб эшитилганига қарамай, Абдуқодирнинг характерини ва бошқаларнинг унга бўлган муомаласини тасвирлай олади. Бу киши ўзининг халқ назаридан имкон қадар узоқ тутиб келган. 2018 йили унинг қомпанияларидан бири қирғиз ҳукумати билан Бишкекдаги «Ақлли шаҳар» лойиҳасига боғлиқ кескин танқидга учраб, кейинчалик бекор қилинган келишувга қўл қўйгунга қадар у ҳақда кўпчиликнинг маълумоти йўқ эди. Журналистлар унинг бизнесига тегишли ҳужжатларнинг изига тушиб, жавоб ўрнига турли-туман саволларни туғдирган чалкаштирувчи компаниялар тўпини топиб чиқишди. 

Абдуқодирнинг турли ўлкалардаги манфаатлари 

Компаниянинг ҳужжатлари Абдуқодирнинг 2000-йилларнинг бошидан бошлаб Хитойда, Қозоғистонда ва Ўзбекистонда фаолият олиб борган бир неча ишхоналар билан алоқасини кўрсатади. 2011-йилдан кейин унинг яширин империясининг қулочи Бирлашган Араб Амирликларига, Германияга, Буюк Британияга ва Қўшма Штатларгача ёйилган. Аммо уни компанияларининг фаолияти кўчмас мулкка солинган сармоялар билангина чеклангани кўринди. Абдуқодирнинг компанияларига кўпинча турмуш ўртоғи ва фарзандлари эгалик қилади ҳамда улар  корпорацияларнинг ҳужжатларида Туркиянинг, Хитойнинг ёки икки ўлканинг қўш фуқаролари қатори кўрсатилган. 

Абдуқодир ўзи Хитойда туғилган ва 2011 йилнинг ноябридан бошлаб қозоқ паспортини ҳам олганини мухбирларнинг қўлига теккан ҳужжатнинг нусхаси тасдиқлаб туради. Бундан ташқари Абдуқодир 2012 йили Бирлашган Араб Амирликларида доимий яшашга ҳуқуқ олган. 

Саймаитининг айтишича, Хабибулла Абдуқодир «Абу-Сахий» бозорига асос солгандан кўп ўтмай Ўзбекистондан чиқиб кетиб, Қозоғистон ва Россияда бир неча йил ўтказган. Хабарларга кўра, қайта Ўзбекистонга қайтиб борганда ўша вақтдаги президент Каримовнинг оиласи билан келишув тузиб, бозорни назорат қилишдан бош тортиб, унинг ўрнига у бозорга товар ташувчи, яна «Абу-Сахий» деб аталган ўзининг шахсий карго бизнесини ташкил қилган. 

Хабибулла Абдуқодир президент Сооронбай Жээнбековнинг қасамёд қилиш тадбирида. Ноябрь, 2017 йил. Жээнбековнинг айтишича, у Абдуқодир ҳақида ҳам, унинг тижорий манфаатлари ҳақида ҳам ҳеч нарса билмайди. Аммо собиқ икки йирик амалдор яширин бизнес-империянинг хўжайини билан уларни у таништирганини билдиришган. Сурат: Қирғизистон президенти маъмуриятининг сурати

Монополистлар

Йиллар ўтиб, Абдуқодирнинг оиласи «Абу-Сахий»ни қадимги Ипак Йўлининг изи билан Хитойдан товар ташувчи карго  империясига айлантирилган. 

«Абу-Сахий»нинг ишини тўлиқ тушуниш учун мухбирлар компания ҳақида Хитойдаги, Қирғизистондаги ва Ўзбекистондаги маълумотларни кўриб чиқиб, расмий етакчиларни ҳамда рақобатчи компанияларнинг вакилларини суҳбатга тортиб, божхона терминалларига ғам бориб келишди. Унинг натижасида йирик даромад топган бу бизнес энг аввало Абдуқодирни оиласининг божхонадаги катталар билан алоқасига боғлиқ экани аниқ кўринди. 

Қирғизистоннинг Давлат божхона хизмати бошқа давлат идоралари каби порахўрлик ва талон-тарождан азият чекиб келади. Аммо Абдуқодир оиласининг фаолияти майда-чуйда порахўрлик билан чекланмайди. 

Гап юк ташувчи автомобиллар Қирғизистон чегарасидан ўтаётган вақтда маҳаллий божхона офицерларига нақд пул солинган конвертни тақдим этиб қўйишдагина эмас. 

Ўша вақтда божхона хизматини раҳбарининг ўринбосари бўлиб турган  Райимбек Матраимов таъсирли дўстлари ва ҳамкасблари билан дам олишда. Суратдаги деярлик барча одамлар божхона хизматидаги катта лавозимларда ишлашган ёки ишлашмоқда ёки қандайдир бир бошқа йўллар билан ташиш индустриясига алоқадор бўлишган. Сурат: «Азаттык» радиоси

Унинг ўрнига Абдуқодирнинг оиласи олдиндан келишилган, пухта уюштирилган тизимни тузиб чиққан. Унга кўра, терминалда ишлаган ишчилардан бошлаб уларнинг раҳбарларигача турли даражадаги амалдорлар даромаднинг бир қисмини олиб туришган. Ўз навбатида   улар Абдуқодирнинг оиласига бошқа бирор ҳам рақобатчи компаниянинг қўлидан келмаган натижага эришишга ёрдам бериб туришган. 

Саймаитининг айтишича, «Абу-Сахий»нинг турли товарлари юкланган юк ташувчи машиналари бир ойда 600 марта Хитойнинг Шинжон туманидан Қирғизистонга ўтиб, ундан нари Тошкентга ва бошқа ҳудудларга сафар қилиб турган. 

Қирғиз-хитой чегарасидаги Торуғарт ва Эркештам божхона терминалларида, шунингдек ўзбек чегарасидаги Қорасув терминалида етарли сондаги таниш офицерлар ишлаган. Шу сабабдан бу идоралар Абдуқодирни оиласининг ҳусусий мулкларидек ишлаб қолишган. 

Ўндан ортиқ тадбиркор тасвирлаб берган тартибга кўра, «Абу-Сахий» ва унга алоқадор карго компанияларигина ўзларининг юк ташувчи машиналарини божхона пости орқали тез ҳамда самарали ўтказиб кетиб туришган. Рақобатчи фирмалар кечиктиришга ва оғир тўсқинликларга учраганидан улар учун бизнес қилиш оғир ишга айланган. 

«Сизга ҳеч кимнинг ҳам юк беришни истамайди. Чунки сеникини терминалдан ўтказиш қиммат ва машаққатли ишга айланади. Шунинг учун айрим каргочилар эплабгина кун ўтказиб қолган», — деб айтиб берган тадбиркорлардан бири. 

Йирик ўлжа

Саймаити Абдуқодирлар “Абу-Сахий”нинг чегарадан ўтган ҳар бир юк ташувчи машинаси учун 4600дан 5000 долларгача пора тўлаб туришганини журналистларга бир неча бор айтиб берган. Унинг ҳисобига кўра бир ойда 600 марта юк ташилса, ундан умумий 3 миллион долларга яқин ўлжа тушган. Саймаити тўпланган пул ҳукуматдаги турли даражадаги расмий ходимларга ва ҳамкорларга бўлиб берилишини айтган эди. Бу схемани юқори хизматдаги расмий раҳбарлар, уларнинг ичида аввалги ва ҳозирги божхона ходимлари, собиқ минстр ва бир неча депутат ўз интервьюларида тасдиқлашди. Бироқ оқибатидан қўрққани учун уларнинг бириси ҳам очиқ айтиб беришга рози бўлишгани йўқ. 

Абдуқодирнинг оиласи учун уларнинг божхонадаги алоқалари чегарадан тез ўтишгагина эмас, солиқдан қочишга ҳам имкон тузган. Чегарада кутиб турган дўст агентлар уларнинг товарларини қимматбаҳо маҳсулот сифатида эмас, балки газлама, бошқа арзон товарлар қатори расмийлаштириб, божхонадан тезда ўтказиб туришган. 

Яна бир афзаллиги, уларни юкларининг айримлари Қирғизистонга кирган импорт эмас, Ўзбекистонга ўтаётган транзит товарлар қатори расмийлаштирилган. Бу Хитойнинг товарларини ўлкага арзон олиб кириш имконини берган. 

Чиндан ҳам юк ташувчи машиналарнинг кўпи Ўзбекистонга товар етказиб, улар Тошкентдаги бозорда сотилиб келган. Аммо юкнинг кўп қисми Абдуқодирнинг оиласи ўзбек чегарасига яқин ерда ишлаган Қашқар-Қишлоқ қишлоғидаги омборга тушуриб турилган. Шундан кейин бўш машиналар «транзит» деган ҳужжатлари билан Ўзбекистонга жўнатилган. Тушурилган юкни Қирғизистонда сотишга ёки Қозоғистон ва Россия каби даромадли бозорларга жўнатишга йўл очилган. 

Юк ташувчи автомобил Абдуқодирни оиласининг Қашқар-Қишлоқдаги объектидан чиқиб бормоқда. Сурат: Kloop

«Раим миллион»

Божхонадаги энг майда тафсилотларигача ҳисобга олинган мураккаб схема кўплаган ишончли одамларнинг ҳамкорлиги бўлмаса амалга ошмаган бўларди. Аммо буйруқ (яшил чироқ) юқоридан келиши керак эди. 

Шундай нуфузли одам қатори Саймаити ўз интервьюларида Давлат божхона хизматининг раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовнинг номини бир неча бор таъкидлаган. Умрининг кўп қисмини давлат хизматида ўтказган бу шаҳс ортирган бойлиги сабаб халқ оғзида тушиб, «Раим миллион» деган лақаб қўйилган. 

Раимбек Матраимов. Сурат: «Азаттык» радиоси

Саймаитининг айтишича, Матраимов Абдуқодирни оиласининг пора тўплаш ва уларни тарқатиш ишини уюштиришга масъул бўлган. (Унинг айтганлари бошқа бир неча манбалар орқали тасдиқланди).

Бир неча манба Матраимов ҳақида шунга ўхшаш маълумотларни берсада оқибатидан чўчиб очиқ айтиб беришдан бош тортишди. Уларнинг орасида бир карго компаниясининг хўжайини, ҳозирги ва аввалги божхона офицерлари, ҳукуматдаги собиқ етакчи, собиқ вазир ва чет ўлкадан товар импорти билан шуғулланган тадбиркор бор. 

«Райимнинг йигитлари [божхона терминалларига] келиб, олиб кетади», — деган Саймаити яна бир неча одамнинг, жумладан ҳозир Давлат божхона хизматининг юқори лавозимларида ишлаган бир кишининг номини тилга олган. 

Матраимовларнинг Ўшдаги бу кошонасига «Азаттык» радиосининг суриштируви бағишланган — журналистлар уларнинг декларацияларида кўрсатилган даромадларга буни қуриш мумкин эмаслигини аниқлашган. Сурат: «Клооп»

Саймаитининг айтишича, Матраимов ўз навбатида Абдуқодирни оиласининг товарларини давлат чегарасидан тўсиқсиз ўтиб туришига кафолат бериб турган. 

Саймаити бундай келишувдан Матраимовнинг ўзи ҳам каттагина фойда кўрганини айтиб берган. Унинг айтишича, Матраимов поранинг бир қисмини қўлга олгандан ташқари Саймаити унга Абдуқодирнинг буйруғи билан тўғридан-тўғри пул жўнатиб турган. 

Матраимов олган пулнинг умумий қиймати номаълум бўлса ҳам, Саймаити 2016 йилнинг август ойидан 2017 йилнинг февралигача ўзининг ўтказган молия сарфларини рўйхатга олиб турган ҳисоб-китоб дафтарини журналистларга кўрсатган. 

Саймаитининг ҳисоб дафтаридаги жадвални кўриш учун бу ерни босинг 

«[Абдуқодир] Ҳожи “буни бу ерга, шуни у ерга ўтказ, уни РКга кетди деб ёзиб қўй” дер эди. Райимни қисқартириб РК деб қўйганмиз. “РКнинг номига “у ерга, бу ерга кетди, Англияга кетда” деб ёз” дерди. Мен ёзиб, ҳисобчига ҳам айтиб, унга ҳам ёздирардим», — деб эслаган Саймаити.

Саймаити тушунтириб беришича, ҳисоб дафтардаги жадвалда Матраимовнинг хайрия жамғармаси Kergizstan RK деб белгиланган. Ундан фондга етти марта жами 2,4 миллионга яқин доллар жўнатилганини кўриш мумкин. 

Саймаитининг ҳисоб дафтаридаги жадвал қўлда тўлдирилиб, қайси бир даражада тартибсиз ёзилган бўлса ҳам, журналистлар ундаги Матраимов ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олишди. Буларнинг иккиси Саймаитининг аёли Вуфули Бумаилиамунинг номидан ишга оширилган пул ўтказишнинг тасдиқламасининг асл нусхаси, бу ҳужжатлар жадвалда ёзилган 200 минг долларлик банк ўтказмасини тасдиқлаб туради. Қолганлари бошқа бир неча компанияларнинг банк орқали ўтказган маблағларнинг суратлари ёки скриншотлари. 

Пул бир қанча банк ҳисобидан, турли одамларнинг номидан ва турли ўлкалардан жўнатилса ҳам, Саймаити ўз интервьюларида барча тўловларни ўзи назорат қилиб ўтказганини бир неча бор таъкидлаб айтган. 

«Мен назоратга олиб туриб ўтказганман. Хайрияга деб кўринар экан», — деб айтиб берган у. 

Саймаитининг рафиқаси Вуфули Бумаилиямунинг номидан Матраимовларнинг фондига жўнатилган маблағларнинг ҳужжатларини кўриш учун бу ерни босинг.

Матраимовни Абдуқодирнинг оиласи билан фақатгина пул ўтказиш билан Саймаитининг кўрсатмалари боғлаб турмайди. Собиқ божхона раҳбарининг турмуш ўртоғи Дубайда ер участкасини сотиб олганини, у ерда Абдуқодирнинг бир компанияси турли мақсадда қўлланиладиган беш қаватли бинони қураётганини мухбирлар Дубайнинг кўчмас мулки ҳақида очиққа чиқиб кетган маълумот базаси ва бошқа жамоатчилик очиқ маълумотлар орқали топиб чиқишди. 

Матраимовнинг давлат хизматида турган вақтда тўлдирган декларацияси уни оиласининг бунча кўламдаги инвестиция киргизишга имконияти бўлганини кўрсатмайди. Аммо  Саймаити Абдуқодир оиласининг чет ўлкага жўнатилган маблағларининг орасида Дубайга ўтказилган йирик суммадаги пул бор эканини таъкидлаган ва бу вазият Матраимовнинг оиласи учун хамкорликдан фойда кўришнинг яна бир йўли бўлганми деб савол ташлаган. 

Матраимов ва Дубай ҳақида бу ердан ўқинг.

Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар 

Абдуқодирнинг бошқарувидаги яширин тизим ўта фойдали бўлиб, беш йил ичида Саймаити кўчирган 700 миллиондан ортиқ АКШ долларнинг кўп қисми уларники бўлган. Саймаити пулни у ёқ-бу ёққа жўнатиб туришга жавобгар бўлиб, буниг учун даромаднинг бир қисмини ўзига олиб турган. 

Cаймаитининг айтгани бўйича пулнинг асосий қисми Тошкентдаги Тилляевга тегишли «Абу-Сахий» бозоридаги «кассадан» тушиб турган (Тилляевнинг адвокати ўша вақтда Абдуқодир оиласи бозорга товар етказганлардан бири бўланини тасдиқлаб, аммо юқорида айтилганидек "касса" борлигини инкор қилди). Бироқ «Абу-Сахий»нинг пулини Қирғизистонга олиб ўтиш осон иш эмас эди. У вақтда Ўзбекистон валютани қаттиқ назорат қилиб, молиявий чекловлар сабаб ўлка ташқарисига қонуний йўл билан пул чиқариш деярлик мумкин бўлмаган. 

«Шу сабабдан пулни қора йўл билан ўтказиб, Қирғизистонга олиб чиқади. Кейин Қирғизистоннинг банки орқали тозалаб” туриб, бошқа мамлакатга ўтказиб, қайта бошқа мамлакатдан Қирғизистонга келган пуллар ҳам бор-да», — деб билдирган Саймаити.

Унинг айтишича, юк ташувчи машиналар Қирғизистонга киргандан кейин нақд пулни Абдуқодирларнинг Қашқар-Қишлоқдаги омборига етказиб туришган. 

«Қашқар-Қишлоқдан менга пулни санаб ўтказиб беришар эди. 3-4 қуролли йигит машинага солиб, банкка олиб келиб топшириб беришар эди», – деган Саймаити Абдуқодирга ишлаган йигитлар пулни санаб олишганини айтган: «Мен пулни ушлаб, санамас эдим».

Мана ўша вақтда Саймаити «Ноогардан – Атуш» бозорига Хитойдан товар «импортлаш» учун қўлланган айни шартномалар бошқа бир мақсадда фойдаланилган - ҳужжатларни банкка тушган пулнинг манбасини яшириш учун қўлланишган. 

«Финразведка [пул ҳақида] сўрайдида. Биз  "Ноогардан-Атуш" бозориники деб қўямиз. "Ноогардан-Атуш”даги бозорда бунча пул қаердан?" деса, Хитойдан чиққан ҳужжатни кўрсатамиз. "Абу-Сахий"нинг юклари, бошқа компанияларнинг юклари менинг фирмамни номидан ўтади. Мана "Абдыраз" деган менинг фирмам. [Банкка] бу юкни шу фирмага чиқардик, шу фирмадан сотилди, ўша пулни биз ўтказяпмиз, бари тўғри" деб ҳужжатларни кўрсатиб қўямиз», — деган Саймаити.

Абдуқодирнинг пули Саймаитининг банк ҳисобига тушгандан кейин ундан нари бу оила айтган ерларга ўтказилиб турган. 

Саймаити журналистларга хабар қилиб беришича, ўтказилган пулнинг кичик қисми Хитойга қонуний ишга, товар олишга жўнатилган. Пулнинг қолган кўп қисми Абдуқодирнинг оиласига тегиб, четдаги банк ҳисобларида сақланиб ёки кўчмас мулк сотиб олишга сарфланган. 

Саймаити пулни кўпинча банкдан ўтказиб турган, шунингдек ҳаво йўллари орқали Қирғизистондан нақд пул ташиган курьерларни ҳам қўлланган. У бу қадамга Абдуқодирларнинг буйруғи билан борганини,  чунки улар айрим вақтда нақд пулга кўпроқ эътибор беришганини ёки банк билан ўтказишнинг чиқимидан қочишганини айтиб берган. 

Саймаити чет ўлкага чиқарган 700 миллион АҚШ долларини барининг ҳужжатлари мухбирларнинг қўлига теккани йўқ. Аммо у юқоридаги сумманинг ярмига яқинини тасдиқловчи ҳужжатларни, жумладан нақд пулнинг декларация формаларини, банк орқали пул ўтказмасига илтимосномаларини, банқ тасдиқномаларини, шартномаларни берди. Бу ҳужжатларда пулни жўнатган ва қабул қилган одамлар, транзакцияларнинг санаси, банк ҳисоблари ва пул ўтказилган давлатлар ҳақида маълумотлар ўрин олган. 

Хулосасиз терговлар

Саймаитининг банк орқали пул ўтказмасини қирғиз ҳукумати сезмай қолмаган. Қирғизистонннг Финансразведка хизмати билдиришича, бошидан-охиригача икки марта — 2014- ва 2016-йили ўша вақтда кўпчиликка номаълум бўлган Саймаитининг таҳминий пулни ювиш операцияси бўйича Ички ишлар вазирлигига ҳамда Финансполициясига маълумот берилган. «Азаттык» радиосининг май ойида эълон қилинган суриштирувига қадар катта реакция бўлмаган. Суриштирув эълон қилинган куннинг эртасига премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Финансразведка хизматига, Финанс полициясига ва прокурорларга вазиятни текширишни топширган. 

Финансразведка хизматининг статс-котиби Чингтз Кененбаев «Азаттык» радиосига берган интервьюсида Саймаитининг «Абдыраз» номли компаниясидан банк орқали ўтказилган пул нима учун шубҳа туғдирганини тушунтириб берган. «Бизда шубҳа туғилди», — деб айтган Кененбаев: «Ўзининг товар айланмаси кичкина, ўтказган маблағи кўп деб шубҳаланганмиз».

Аммо у Финансразведка хизмати мустақил тергов олиб боролмаслигини айтган. «Бизда бундай ҳуқуқ йўқ», — деган эди Кененбаев.

Июль ойида Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизмати  (Финполиция) Саймаити 2631 банк ўтказмаси орқали чет ўлкага умумий 647 миллион доллар жўнатган деган хулосага келган. Расмий маълумотга кўра, бу пуллар турли мақсадда, жумладан газлама, мойловчи ёғларни ва эҳтиёт қисмларни олиб келиш учун жўнатилган. Мазкур давлат хизмати бу транзакцияларнинг ҳусусияти бўйича хулоса чиқармаган. Аммо Финансполициянинг етакчиси Бакир Таиров бу пуллар оддий тадбиркорликка боғлиқ бўлиши мумкинлигини парламентда айтган. 

Таировнинг бир неча қариндоши Абдуқодирнинг икки компанияси билан боғлиқ, бизнес алоқада экани маълум бўлган. Унинг укаси Искендер Таиров AKA Petroleum ҳамда Biznisnur компанияларининг бизнес ҳамкори бўлган. Улар биргаликда ташкил қилган «Терек-Сай жаштары» номли ишхона 2014 йилнинг ноябрь ойида Чотқолдаги Кассан конини ишлатиш ҳуқуқини 4,5 млн. долларга сотиб олган. 

Искендер авария натижасида вафот этгандан кейин унинг компаниядаги улуши турмуш ўртоғи, Таировларнинг келини - Чолпон Элмуратовага мерос бўлиб ўтган. Шунингдек «Терек-Сай жаштары» раҳбари Токтосун Туманбаев Таировларнинг кичик синглисига уйлангани ҳам маълум. 

Ўз интервьюсида Таиров бу алоқаларни тасдиқлаган, аммо бу ишхоналар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган ва улар терговга таъсир кўрсатиши мумкин эканини инкор қилган. «Манфаатлар тўқнашувибўлмайди», — деган Таиров: «Вақт кўрсатади. Мен принципли боламан», — деб гапини мустаҳкамалаган. 

Юқоридаги пул ўтказишни ўрганиш Саймаитининг фаолияти қора пулларни ювиш деб таснифланишини кўрсатиб туради. Кўчирилган пулнинг кўпи йирик суммада ва оффшор компанияларга жўнатилган, кўпида пулни олган тарафнинг бизнесига алоқаси бўлмаса ҳам, маблағ ўтказишнинг мақсади “газлама маҳсулотини етказиш” деб кўрсатилган. 

Қўлдаги ҳужжатлар, Саймаити айтганидек, пулнинг бир қисми кўчмас мулкка солинганини тасдиқлайди. Аслида айрим “газламага” деб ўтказилган пулнинг ҳужжатларида Абдуқодирнинг оиласи сотиб олган, Бирлашган Араб Амирликларидаги кўчмас мулкка тегишли кодлар бирга ёзилган. 

Айрим пул ўтказиш операцияларини асослаш учун Саймаити керак бўлса Абдуқодирнинг Германия ва Дубайда рўйхатдан ўткаган ширкатлари билан кредит келишувларига ҳам қўл қўйган. У мухбирларга битимлар қалбаки бўлганини айтиб берган. 

Саймаити ва Абдуқодирнинг компаниялари ўртасида қўл қўйилган тўрт кредит келишуви. Каттайтириш учун бу ерни босинг 

Саймаитининг Абдуқодир тармоғи билан алоқаси бир неча йил давом этиб, охири иш берувчилар билан зўравонлик йўли билан (мустақил тарзда исботлаш мумкин бўлмаган сабаблар боис) алоқани тўхтатиб, Қирғизистондан бошқа ерга қочиб жон сақлашга мажбур қилган. 

Қочиш

Саймаити Абдуқодирнинг оиласи уни сотиб кетганини, уларнинг схемаси билан ишлагани учун ўзини аҳмоқдек ҳис қилганини мухбирларга айтиб берган. У ўз раҳбарлари муваффақиятсиз чиқиб қолган иш учун уни жавобгар қилиб қўйишни кўзлаб келганини «билишим керак эди» деб афсусланган.

Мухбирлар билан бўлган суҳбатида Саймаити ўзининг Истамбулга учиб кетишга мажбур қилган воқеани эслаб ўтирган. Унинг айтишича, 2017 йилнинг баҳор ойларида Ўшдаги меҳмонхоналардан бирида учрашувга бор ерига ёлланган спортчи бандитлар кириб келиб уни калтаклаб, тўпонча тақаб, паспортини олиб қўйишган. 

«Мени қийнашнинг сабаби — уларнинг кўп ҳужжатларини, кўп бизнесларини, кўп  коррупционерларни мен билиб қолдим-да… Уларнинг ўтказган пулининг ҳужжатларини бари менинг қўлимда эди», — деб айтган Саймаити.

Саймаити ўша сафар меҳмонхонадан омон қочиб чиқиб, Тожикистонга ноқонуний йўл орқали ўтиб кетади. У ердан янги ҳаёт излабИстамбулга отланади. 

Зўрликдан ташқари, Саймаитининг айтишича, душманлари унга қарши қонуний йўл билан ҳам тўсиқ қўйишга ҳам харакат қилишган. «Улар мени Хитойга депортациялашга харакат қилишди», — деган Саймаити Абдуқодирнинг оиласига яқин одам уни «3 миллион доллар ўғирлаб кетишда» айблаб, асоссиз жиноят ишини қўзғатганини айтиб берган. 

Журналистлар Саймаитининг бу гапларини мустақил эркин манбалар орқали тасдиқлай олгани йўқ. Аммо очиқ манбаларнинг маълумотига кўра, 2007 йилнинг май ойида Ўш суди уни қамоққа олишга буйруқ чиқарган.Саймаитининг дараги топилмагани учун, кейинги ҳафтада унга қидирув эълон қилинган. Ўша вақтда Саймаити изини яшириб кетган эди. 

Истамбулда яшаган вақтида Саймаити ўзини мустақил оператор қатори ишга солиб, бошқа мижозлар учун Қирғизистондан нақд пул ташиш хизматини давом эттириб, енгил машиналарни ижарага берувчи агент қатори фаолиятини ҳам давом эттириб турган. 

Шу йилнинг бошида Саймаити Қирғизистоннинг Давлат божхона хизматидаги коррупция бўйича маълумоти бор одам қатори қизиққан мухбирлар билан алоқага чиққан. У айрим дастлабки ҳужжатларни кўргазиб, лекин журналистлардан унинг исмини манба қатори фойдаланмасликка ваъда бердириб, агар кимдир сўраса, унинг ўрнига Ўшдан қочганда қолдириб кетган ҳужжатларни топиб олганини айтишни таклиф қилган. 

У очиқ айтган маълумотларни фойдаланиш орқали, «Азаттык» радиоси Саймаити Қирғизистондан ташиб чиққан миллионлаган долларлар ҳақида эълон қилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маълумот манбасини очиқ кўрсатмаган. 

Шунга қарамай, Саймаити ўзи айтиб берганидек, дарров Қирғизистонда таниқли жиноий гуруҳнинг лидери унга қўнғироқ қилган. Мазкур воқеадан кейин у Истамбулда қуролли тансоқчиларни ёллашга мажбур бўлган. У шунингдек Хитойдаги ва Туркиядаги оиласининг хавфсизлиги бўйича хавотирини билдирган. Шундай бўлса ҳам Саймаити журналистлар билан алоқани узмай, давомий янги ҳужжатларни бериб турган. 

Саймаити дучор бўлган қўрқитувлар ва мухбирларга бериб улгурмаган ҳужжатларнинг тўплами ҳақида бу ердан ўқинг. 

Журналистлар билан Истамбулдаги охирги учрашувида у кейинги куни эрта билан мухбирларга қайтадан узрашиб, Матраимовларнинг номига яна қўшимча пул ўтказиш операциялари ҳақида исбот қоғозларини кўрсатишга рози бўлган. 

Ўша кечаси Саймаити яна бир қатор хаёлга бориб, режасини ўзгартирганга ўхшайди. Нима бўлганда ҳам у кейинги куни учрашувга келмай қолиб, «сабабини кейин тушунтираман» деб телефондан қисқагина жавоб қайтарган. 

Нима бўлганда ҳам, Саймаити унинг хотиржамлигини олган муаммолар аста-секин озаяди деб умид қилган. Бир неча ҳафтадан кейин Туркиянинг фуқаролигини олса, у мақом билан билан давлат ҳимоясига олинаман деб ишонган. 14-ноябрдан кейин ҳавфсизлигини таъминлаб, мухбирларга Қирғизистондаги коррупцияни исботловчи ҳужжатларнинг охирги қисмини кўргаза оламан деб ўйлаган. 

«Мен қўрқмадим», — деб айтган Саймаити журналистлар билан охирги боғланишларининг бирида. «Фақат чўчиб турибман». Сўнг бир оз жимликдан кейин: «Эҳтиёт бўлиш керак», — деб қўшимча қилган.

Саймаити бироз эҳтиёткор бўлган, аммо бу ҳам етарли бўлгани йўқ. У янги паспорт олишига беш кун қолганда ўлдирилди. Истамбулнинг қоқ ўртасида кечаси кафеларнинг бирида чой ичиб ўтирган жойида отиб ўлдирилди. полиция келиб, одамлар тўпланиб қолганда столда ортига қараб чалқанча ўтириб қолган Саймаитининг қўлида телефони ишлаган бўйи қолган эди. 

Туркия полицияси бу қотилликка гумондор деб бир неча кишини қўлга олди. Сўнгги хабарларга қараганда, чет шлкадан келган гумондорлар ҳозирча Саймаитини ўртадаги оласа-берасалари сабаб жазолашни кўзлаган тарафдан пул олиб шундай жиноятга қўл уришганини айтиб беришди. 

Шундай қилиб, бу суриштирув унинг охирги гувоҳлиги бўлиб қолди.