Мактаб ўқувчиси парламентда эмлаш учун пул олинаётгани ҳақида айтиб чиқди

462
Ўқувчи қизнинг парламентдаги нутқининг видеосидан олинган скриншот

Болалар кунининг 30 йиллигида Келажак янги участкасидаги ўрта мактабнинг 5-синфи ўқувчиси ҳамшира эмлашга пул тўплагани ҳақида айтиб берган. 

«Бизнинг мактабда 2700 бола бор, мактабимизда биргина ҳамшира бор. У ҳар йили болаларнинг билагига игна саяди, уни ҳам бекорга қилмайди пулга укол қилади», — деб билдирди ўқувчи қиз парламентда. 

Мактаб директорининг айтишича, уларнинг мактабига дифтерия ва шол касалликларидан эмлаш учун фақатгина юз дона шприц бўлиб бериб қўйишган ҳамда янги келган ўқувчиларни ҳисобга олишмаган.

«18 ўқувчига шприц етмай қолган. Ўша вақтда мактабда [вазият] оғир эди. Шундай қилиб ҳамшира ота-оналар билан гаплашиб, 18 ўқувчи беш сомдан тўлаб бериб, эмлов олишган», — деб билдиришди мактабдан. 

Мактаб қарашли бўлган №14 оилавий тиббий марказининг бош шифокори ўринбосари Гулнара Жумадилова «Клооп»га берган интервьюсида, мактаб «Дордой» бозорининг ҳудудида эканини айтиб берди. 

«Бизники аҳоли кўп миграциялаган поликлиника. Биз барини инкорсиз қабул қиламиз. Шифокорлар нима учун бизда бетартиб деб сўрашади. Яна нима ҳам қилардик деб жавоб бераман», — деб билдирди Жумадилова.

Унинг айтишича, ҳамшира 60 ёшга чиқиб қолган — у остеоартритга қарши даволниб, гипс билан юради. Ўқувчилар ноябрда эмланиши керак эди, аммо ҳаммага шприц етмай қолган. Юриши қийин бўлгани учун у қўшимча шприцларни олиш учун касалхонага бормай дорихонадан сотиб олган. 

Бу вазиятларга қарамай, бош шифокор касалхонанинг антикоррупция  комиссияси билан биргаликда кенгашма ўтказган — ҳамшира тушунтирих хати ёзиб, ҳайфсан олган. 

«Ҳамшира кетишни истаяпти. У таътилдан аввал ҳам келиб, чарчаганини ва бетоблигини, оёқлари оғриётганини айтган», —деди Жумадилова.