Коррупцияга қарши фуқаролик тинчлик акцияси 25-ноябрда Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтади. Тадбир RE:АКЦИЯ деб аталади — бу «Клооп», «Азаттык» радиоси ва OCCRPнинг суриштирувига бўлган реакция.
Журналистик суриштирув Қирғизистондан 700 млн АҚШ долларидан ортиқ маблағни чиқариб, кейин Истамбулда отиб ўлдирилган бизнесмен Айэркен Саймаитига бағишланган. У ўлдирилмасдан аввал журналистларга қандай қилиб пул чиқариб кетганини, уларнинг изини қандай қилиб яширганини, шунингдек нуфузли деб ҳисобланган Абдуқодир ва Матраимовларнинг кланлари билан алоқаси ҳақида айтиб берган.
RE:АКЦИЯ душанба куни соат 11:30да, Ала-Тоо майдонидаги 2010-йили 7-апрелдаги инқилоб вақтида ҳалок бўлганларга бағишланган эсталикнинг олдида, Оқ уйнинг ёнида бошланади. Акциянинг иштирокчилари тинч тадбирнинг бўлиб ўтиши ҳақида Бишкек шаҳрининг мэриясига билдирган.
Улар божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ва контрабанда схемаларга алоқаси бор бўлганларнинг барини қамалишини талаб қилишларини билдиришди. Шунингдек улар Райимбек Матраимовнинг ва уни оиласининг мамлакат ҳудудидаги ҳамда чет ўлкалардаги мулкини, активларини, кўчмас мулкларини мамлакатга қайтариб берилиши керак деб ҳисоблашади.
Тинчлик акциясига қатнашишга тайёрланаётганларнинг қўйган талаблари: ҳуқуқ тартибот органларининг ва бошқа муассасларнинг раҳбарларининг харакатсизлиги ҳамда жиноятчиларни яширишгани учун эгаллаган лавозимларидан кетиши керак, парламент «халқнинг ишончини йўқотишганлиги» учун тарқатилиши керак, фаоллар ва журналистларга эса хавфсизлик таъминланиши керак.
Парламентнинг депутати Дастан Бекешев, коррупцияга қарши «Умут 2020» харакати, фаоллар ва ижтимоий тармоқларнинг турли фойдаланувчилари акцияга қатнашишларини билдириб чиқишди.
Иштирокчиларнинг айтишича, тадбир ташкилотчилари йўқ ва у ерда чиқиб сўзлайдиганлар бўлмайди. Фуқаролар журналистик суриштирувни шунчаки ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиб, акцияга чиқиб, ўз фуқаролик ҳуқуқларии ҳимоя қилиб, ҳукуматдан контрабанда схемалари бўйича материалга реакцияга қилишни талаб қилишга қарор қилишган.