Бирорта ҳам дин давлат дини ёки мажбурий деб эълон қилиниши мумкин эмас. [...] Бирорта ҳам ўспирин бола дунёвий таълимдан четда қолмаслиги керак. Бизнинг Конституциямизда «умумий таълим олиш мажбурий» деб аниқ-тиниқ ёзилиб турибди. Шу сабабдан мадрасада бўладими, черковда бўладими, диний билим бериш тадбири давлатнинг асосий умумтаълим олишга халал бермаслиги керак.
21-ноябрда Сооронбай Жээнбеков Бишкекда ўтаётган «Ислом ва Православие — бизнинг маънавий меросимиз» халқаро анжуманида чиқиб сўз сўзлади.
Аммо у ўз нутқида жамиятда маънавий қадриятларни шакллантириш «диний арбобларнинг иштирокисиз ўтмаслиги кераклигини» таъкидлади.
«Давлат анъанавий динлар билан иттифоқ бўлиш билангина бу мақсадга ета олади», — деб билдирди президент.
Қирғизистонда диний билим бериш масканларининг сони 100дан ортиқ деб ҳисобланади. Уларнинг аксариятида таълим олиб боришга лицензиялари йўқ. Давлат вакиллари диний билим бераётган идораларнинг дастурлари давлат стандартларига мос келмагани учун, уларга лицензия бера олмаслигини бир неча марта айтиб келган.