Ахси туман маориф бўлимининг етакчиси ўқувчи қизларнинг муштлашувидан кейин хизматдан олинди 

430

Ахси туман маориф бўлимининг етакчиси Угулай Зиябекова 20-ноябрда Давлатга қарашли фуқаровий ва муниципал хизмат тўғрисидаги қонуннинг «Давлат ташкилоининг ташаббуси бўйича хизматни тўхтатиш» моддасининг асосида хизматидан бўшатилди. 

Бу ҳақда маълумотни маориф вазирлигининг котиби Акилбек Орозбеков «Клооп»га тасдиқлади. Зиябекованинг хизматдан олинишига Ахси туманига қарашли Жани-Жол қишлоғидаги №13 Жоробек Мамитбеков номидаги ўрта мактабнинг ўқувчи қизлари ўртасида чиққан муштлашув сабаб бўлган. 

Матбуот котибининг айтишича, Зиябековага бунга қадар ҳам интизом жазоси берилган ва у бекор қилинмаган эди. «Етакчи қатори ўқувчилар орасида тегишли тарбиявий ишларни олиб бормагани ҳисобга олиниб, хизматидан бўшатилди», — деди Орозматов.

Бунгача 19-ноябрда ижтимоий тармоқда элликка яқин ўқувчи қизнинг оммавий муштлашувининг видеоси тарқаган. Жалолобод вилоят ИИБи муштлашув мактабнинг 10-11-синф ўқувчи қизлари ўртасида фикр келишмовчилиги сабаб чиққанини тасдиқлаб, Жазо кодексининг «Безорилик» моддаси билан судгача текширувга олинганини маълум қилган. 

Ҳозирда воқеага тегишлиўқувчиларнинг ота-оналари ва синф раҳбарлари сўроққа чақирилиб, текширув тадбирлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаб жабрланиб, касалхонага мурожаат қилганлар бўлмаган. 

Муаллиф: Айзат Камчибекова