Бир кадр билан: Қирғиз элчиси Буюк Британиянинг қироличаси билан учрашмоқда

382
Сурат: Твиттер «The Royal Family»

Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Эдил Байсалов қиролича Елизавета II билан учрашди. Учрашувда элчи қиролича билан қўл бериб саломлашган

Байсалов учрашув учун қора фрак кийиб келган. Аввалроқ у ижтимоий тармоқларга учрашувга қадар сочини турмаклаётганининг видеосини эълон қилган. 

Байсаловдан ташқари монарх бошқа давлатнинг,  жанубий Американинг Суринам мамлакатининг элчиси Реджи Мартилесни қабул қилган. Элчи учрашувга рафиқаси билан келган. 

Эдил Байсалов 2019 йили июнда Буюк Британиянинг элчиси бўлиб тайинланган. 2012 йили Байсалов Қирғизистоннинг ижтимоий тараққиёт вазирининг ўринбосари бўлган.